№12 2012 йил январь

16
The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2012 йил, 1 январь, № 1 (12) Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.com/obuna www.vatandosh.com НОҚОНУНИЙ МУҲОЖИРЛАР: УЛАРНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ БОРМИ? “ВАТАНДОШ”ЧИЛАР ТАНЛОВ ҒОЛИБИ АҚШнинг Тошкентда- ги элчихонаси журналист- лар учун ўтказган танлов- да “Ватандош” газетаси муҳаррирлари Тошпўлат Раҳматуллаев ҳамда Дав- ронбек Тожиалиев фахрли ўринларни қўлга киритди. 3-бетда ЭСКИ ВА ЯНГИ ЙИЛ САРҲИСОБИ “РОЖДЕСТВО” КИМНИНГ БАЙРАМИ? 2011 йил Ватанга, “Ватандош”га кўп нарса бер- ди. Сизга нима берди? 2, 9-бетда СЕРВЕР ЖЕПАРОВ ВA ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ Рождество америкали- кларнинг байрамими ёки Америкадаги ҳамманикими? 12-бетда Сервер Жепаров ўзининг 2014 йил Бразилияда тўп су- ришига кўзи етадими? 11-бетда АҚШда яшовчи ноқонуний муҳожирларнинг ҳам қонун билан белгиланган ҳуқуқлари бор. Улардан тўғри фойдаланиш муҳожирни депортациядан сақлаб қолиши мумкин. 6-бет БУ СОНДА ЯНА: ГУЛСАНАМ АҚШДА! - 3-бет ТУПРОҚ ҲИДИ - 4-бет ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНОМАСИ - 9-бет АЗРОИЛНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ - 12-бет НОМИНГ УЛУҒМИ, АЁЛ? - 16-бет

description

 

Transcript of №12 2012 йил январь

Page 1: №12 2012 йил январь

The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2012 йил, 1 январь, № 1 (12)

Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.com/obuna

ATANDOSHVwww.vatandosh.comwww.vatandosh.com

Xarid payti ushbu kuponni ko’rsatsangiz, mahsulotlar narxidan 10% chegirma olasiz.10% CHEGIRMA!

OPEN 7 DAYS A WEEK

НОҚОНУНИЙ МУҲОЖИРЛАР: УЛАРНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ БОРМИ?

“ВАТАНДОШ”ЧИЛАР ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

АҚШнинг Тошкентда-ги элчихонаси журналист-лар учун ўтказган танлов-да “Ватандош” газетаси муҳаррирлари Тошпўлат Раҳматуллаев ҳамда Дав-ронбек Тожиалиев фахрли ўринларни қўлга киритди.

3-бетда

ЭСКИ ВА ЯНГИ ЙИЛ САРҲИСОБИ

“РОЖДЕСТВО” КИМНИНГ БАЙРАМИ?

2011 йил Ватанга, “Ватандош”га кўп нарса бер-ди. Сизга нима берди?

2, 9-бетда

СЕРВЕР ЖЕПАРОВ ВA ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

Рождество америкали-кларнинг байрамими ёки Америкадаги ҳамманикими?

12-бетда

Сервер Жепаров ўзининг 2014 йил Бразилияда тўп су-ришига кўзи етадими?

11-бетда

АҚШда яшовчи ноқонуний муҳожирларнинг ҳам

қонун билан белгиланган ҳуқуқлари бор. Улардан

тўғри фойдаланиш муҳожирни депортациядан

сақлаб қолиши мумкин.

6-бет

БУ СОНДА ЯНА:ГУЛСАНАМ АҚШДА! - 3-бетТУПРОҚ ҲИДИ - 4-бетЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНОМАСИ - 9-бетАЗРОИЛНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ - 12-бетНОМИНГ УЛУҒМИ, АЁЛ? - 16-бет

KHAYMANS

Узбекистан3 ул. Мукимий,Яккасарайский р-н,Ташкент.Teл: +99871 2806224 Moб: +99897 1113326

USA3075 Brighton 14 street, Apt.44b Brooklyn,New York. 11235-5561 Tel: +13477223850 +14077220408

E-mail: [email protected]: www.khaymans.com

Доставка товаров в УзбекистанНадежность, Оперативность и высокое Качество обслуживания

Page 2: №12 2012 йил январь

VATANDOSH2 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

Vol. 1 (12). Sunday, January 1, 2012

Publisher: Farhod Sulton

[email protected]

Editor-in-Chief: Behzod [email protected]

Deputy Editors:Davronbek Tojialiev

[email protected]

Mavlon [email protected]

Editors: Alisher Aymatli

[email protected]

Toshpulat [email protected]

Managing Editors: Tamara Nazarova Ulugbek Qosimov

Web Developers: Shukhrat PardaevShohruh Kenjaev

Partner organization: Uzbek Association of

Commons

Editorial and Executive office:

2705 Coney Island Ave. Brooklyn. NY. 11235

Phone: 646.397.0325Web: www.vatandosh.com

Email: [email protected]

All materials in this newspaper have been

copyrighted and are the exclusive property of

Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the

due consent of the publisher.

The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the

editors’ point of view.

We are not responsible for contents of advertisements

and products and establishments advertised in

Vatandosh.

МУҲАРРИР МИНБАРИ

2011 йил ҳам поёнига етди. Биз билган милодий сана бошланганидан бери ин-соният 20 та юз йилликни яшаб қўйибди. Бир инсон умри қаршисида улкан вақт. Абадият олдида эса зарра қадар ҳам эмас. Вақт аталмиш мавҳум яратилиқнинг бир дақиқаси ҳам аслида улкан неъмат ва катта вақт экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?..

Лицейда ўқиб юрган пайтларим Хай-ринисо опа деган математика фани ўқитувчиси бўларди. Жуда ақлли, доно ҳамда зиёли инсон эди. Талабалар ун-дан ҳайиқишарди, берган дарсларини ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилардик…

11-синфда ўқиётганимизда бир куни шу ўқитувчимиз дарсда ажойиб тажриба ўтказди.

“Ҳамма қўлини кўтариб турсин. – деди у, – Энди ҳар бирингиз ичингизда бир дақиқани ҳисобланг ва бир дақиқа ўтди, деб ўйлаганингизда қўлингизни туширинг”.

Биз ичимизда сонияларни 60 га қадар санай кетдик. Хайринисо опа эса соатга қараб сонияларнинг ҳақиқий ўтишини кузатиб турди. Ҳаммамиз ўз ҳисобимиз бўйича бир дақиқа ниҳоясига етди, деб ўйлаганимизда, бирин-ке-тин қўлларимизни тушира бошладик. Ҳаммадан охири мен туширганим эсимда. Лекин мен ҳам ҳисобда адашибман…

“Ҳаммангиз бир дақиқа тугамас-дан қўлингизни туширдингиз. – деди ўқитувчимиз. Шундан сўнг бироз жим турди-да, сўнг, – Бир дақиқа ана энди ўз ниҳоясига етди, ” деди.

Биз ўша пайтда бир дақиқанинг бунча-

лар узун бўлишини билмаган эканмиз. “Ана, кўрдингизми? – деди Хайрини-

со опа, – Бир дақиқа оз фурсат эмас. Шу бир дақиқа ичида ҳам қанча ишни амалга оширса бўлади. Вақт оз, деб кўп нолийми-зу, лекин бир дақиқанинг ҳам аслида катта фурсат эканини билмаймиз. Олдингизга қандай мақсад қўйган бўлсангиз, шунга эришишга етарли имконият, вақт бор”.

Бу гаплар олий ўқув юртига кириш ўша

пайтлар ҳаётидаги энг катта орзу бўлган абитуриентларга қарата айтилган эди…

Ўшандан бери орадан 10 йилдан зиёд вақт ўтди. Бир йил 365 кундан иборат де-сак, 365 кун 8760 соатдан иборат. 8760 соат эса 525600 дақиқадан ташкил топар экан. Бу эса кичик муддат эмас. Лекин у жуда тез ўтганга ўхшайди. Бир дақиқанинг кутилгандан кўра узоқроқ муддат эканидан ҳайратланган одам учун 10 йилнинг бунча-лар тез ўтгани қизиғ-а?

Болалигимда дори қутиларининг яроқлилик муддатида “2000 йилгача

я р о қ л и ” деган ёзув-ларга кўзим тушарди. Ўша пайтлар 2000 рақами кўзимга жуда катта кўринарди. “Ўҳҳў, 2000 йилгача қанча бору…” деб ўйлардим. Назаримда, бу йилларга етиб бориш учун ҳали кўп яшаш керак эди. Лекин вақт ўтиб 2000 тугул, 2011 йил ҳам келдию кетди. Шу тариқа, курраи заминнинг пешонасига битган бўлса, 2020 ҳам, 2050 ҳам, 2100 ҳам ана шундай “бир лаҳзада” келадию ке-таверади…

Вақт ғанимат. Унинг арзимас кўринган бир дақиқасини ҳам исроф этмайлик. Бир дақиқа ичида кўп иш қилса бўлади. Ма-салан, «Ватандош» газетасининг сиз кўз югиртираётган мана шу бир мақоласини 60 сония ичида ўқиб чиқишингиз мумкин. Умрингизнинг 60 сониясини руҳият учун ажратишга эринманг...

2011 йилда “Ватандош” газетаси дунё юзини кўрди. Бир йил ичида эришган ютуқларимиздан бажара олмаган ишлари-миз кўп. Мақсадимиз нафақат Америкада-ги, балки бутун дунёдаги ўзбеклар хона-донига кириб бориш. Яхши ният – ярим мол. Ҳаракатда баракат бор. Демак, ният-га яраша ҳаракат қилиш керак. Хорижда-ги ҳар бир Ватандошимизнинг хонадонига “Ватандош” кириб бормагунча, “Ватан-дош” жамоаси ҳаракатдан тўхтамайди.

Бу ҳаракатга сиз ҳам қўшилинг!

Беҳзод МАМАДИЕВ, “Ватандош” газетаси бош

муҳаррири

ДАҚИҚАНИНГ ҚАДРИ

24 февраль. АҚШда би-ринчи ўзбек тилидаги даврий нашр – “Ватандош” газетаси-нинг нишона сони муассис Фарҳод Султон, бош муҳаррир Давронбек Тожиалиев ва бош муҳаррир ўринбосари Алишер Айматли бошчилигида чоп этилди.

25 февраль. АҚШда би-

ринчи ўзбекча газета чоп этил-гани ҳақидаги хабар Мавлон Шукурзода ёзган ахборот-таҳлилий мақоладан сўнг ду-нёнинг 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситаларида ёри-тилди.

Mарт. АҚШнинг Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатлари-да “Ватандош” газетаси-нинг тақдимот маросимлари ўтказилди.

17 март. “Ватандош”нинг биринчи сони чоп этилди. Таниқли журналист Тошпўлат Раҳматуллаев Бош муҳаррир ўринбосари лавомига тайин-ланди.

28 март. “Ватандош” газе-

тасининг расмий сайти – www.vatandosh.com ишга тушди.

1 апрель. Cайтимиз .UZ доменида ҳам фаолият бош-лади: www.vatandosh.uz

10 апрель. “Ватандош” га-зетасининг YouTube саҳифаси фаолият бошлади: www.youtube.com/Vatandosh.

18 май. Ўқувчиларнинг та-

лаб ва истакларига кўра, га-зетамизнинг “Vatandosh-Plus” деб аталган махсус кирилл алифбосидаги сони чоп этил-ди.

21 май. “Ватандош” газе-тасининг расмий сайти – www.vatandosh.uz янги дизайн ва қиёфада ишга тушди.

4 июнь. “Ватандош” га-зетасининг “Facebook”даги саҳифаси ишга тушди: www.facebook .com/va tandosh .gazetasi.

11 июль. Газетамизнинг 6-сони чоп этилди. Ушбу сон-дан бошлаб «Ватандош» бу-тунлай кирилл алифбосида чоп этиладиган бўлди.

4 август. “Ватандош” газе-таси сайтида китоблар дўкони ташкил этилди. Бу oкеан орти-да Ўзбекистонда чоп этилган бадиий китобларни бевосита харид қилиш имкониятига эга илк онлайн дўкондир.

26 сентябрь. 2011 йилги UZ миллий домени Интер-нет-фестивалида “Ватандош”

газетасининг расмий сайти – www.vatandosh.uz танлов-нинг “Оммавий ахборот во-ситалари йўналишидаги энг яхши сайт” номинациясида 2-ўринни эгаллади.

1 ноябрь. Беҳзод Мама-диев “Ватандош” газетаси-нинг бош муҳаррири, Мавлон Шукурзода бош муҳаррир ўринбосари лавозимларига тайин этилди.

20 ноябрь. “Ватандош” га-зетаси сайтида “Бепул обуна” акцияси ўтказилди. “Ватан-дош” газетасининг «PDF» ша-клидаги электрон нусхаларига 400 дан ортиқ газетхон бепул обуна қилинди.

1 декабрь. “Ватандош” га-зетасининг «PDF» электрон нусхаси учун пулли обуна бошланди (www.vatandosh.com/obuna).

14 декабрь. АҚШ элчихо-наси томонидан журналист-лар учун эълон қилинган тан-ловда «Ватандош» муҳаррири Тошпўлат Раҳматуллаев

2-ўринга лойиқ деб топилди ва элчихонанинг махсус дипло-ми ҳамда “iPod Touch” билан тақдирланди. Шунингдек, бош муҳаррир ўринбосари Даврон-бек Тожиалиев ҳам соврин-дорлар сафидан жой олди.

Хулоса: 2011 йилда “Ва-тандош” газетасининг 12 та сони чоп этилди (нишона сони, 1-11-сонлар). Унда 50 дан ортиқ муаллифнинг 300 га яқин мақолалари нашр қилинди. Шунингдек, www.vatandosh.uz сайтида ҳам 360 га яқин мақола ва янгиликлар чоп этилди.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВтайёрлади.

“ВАТАНДОШ” 2011 ЙИЛДАБИЛАСИЗМИ?

1 декабрдан “Ватан-дош” газетасининг “PDF”-електрон нусхаси учун об-уна бошланди.

Электрон газетанинг аф-залликлари:

- Арзон;- Газета чиққан куни

қўлингизга етиб боради; - Барча суратлар рангли

ва тиниқ;- Компютер ва бошқа

барча электрон алоқа воси-таларида ўқиш мумкин.

Обуна ҳақида батаф-сил маълумот сайтимизда: www.vatandosh.com/obuna

Муҳаррир минбари

ЁХУД “ВАТАНДОШ”НИНГ ЯНГИ ЙИЛ ДАЪВОСИ

Page 3: №12 2012 йил январь

VATANDOSH 3№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ЯНГИЛИКЛАР

14 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Элчихонаси пресс-атташеси Лиза Гудгейм қароргоҳида журналистларнинг жорий йилдаги сўнгги “Пресс-Гап” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор эл-чиси Жорж Крол иштирок этиб нутқ сўзлади. У журналист-ларнинг элчихона билан ҳамкорлик қилганлари ҳамда сўз эр-кинлиги йўлидаги ҳаракатлари учун миннатдорлик изҳор этди.

Лиза Гудгейм АҚШ элчихонаси томонидан журналистлар учун йил бошида эълон қилинган танлов натижаларини эълон қилди ҳамда ғолиблар тақдирланди.

Ушбу танловда “Ватандош” газетасида чоп этилган “Амери-ка заминида Наврўз”, “Америкача орзу: у ҳақиқатми ёки са-роб” номли ва бошқа мақолалари билан иштирок этган газета-миз муҳаррири Тошпўлат Раҳматуллайев 2-ўринга лойиқ деб топилди ва элчихонанинг махсус дипломи ҳамда “iPod Touch” билан тақдирланди.

Шунингдек, бош муҳаррир ўринбосари Давронбек Тожиа-лиев ҳам Консул Девид Мико, элчи Жорж Крол билан интер-вьюлари ҳамда бошқа мақолалари билан танловда қатнашиб, совриндорлар сафидан жой олди.

Ўзбекистоннинг Ҳайратон кўпригини Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳри билан боғлайдиган 75 км.ли темирйўл чоршанба куни ишга тушди. Бу Афғонистон тарихида иш бош-лаган биринчи темирйўл қатновидир.

Темирйўл қурилиши лойиҳаси 165 млн. АҚШ долларига тушган. Қурилиш Осиё Тараққиёт банки томонидан молиялаштирил-ган ва ўзбекистонлик темирйўлчилар томони-дан бунёд этилган..

Шу пайтгача Афғонистонда яроқли темирйўл хизмати бўлмаган. Ўтган асрда Афғонистон шоҳи темирйўлларнинг мамла-катга кириб келишига қаршилик қилган бўлса, 80-йилларда советлар бошлаган бир неча темирйўл қурилиши лойиҳалари якунига ет-масдан ташлаб кетилган.

Ўтган ой Нато кучлари 24 Покистон аска-рини ўлдириши оқибатида Покистон Нато юкларининг ўз ҳудудидан ўтишини тўхтатиб қўйган эди. Ўзбекистонни Афғонистон билан туташтирувчи янги темирйўлнинг очилиши Афғонистонга юкларни етказишда шимолий таъминот тармоғининг аҳамияти ошаётгани-дан далолат беради.

Уч йил муқаддам Афғонистонга етказиб бе-рилаётган таъминот юкларининг 90 фоизи По-кистон орқали келган. Бугун ушбу юкларнинг қарийб 75 фоизи мамлакатга шимолий тармоқ орқали кирмоқда.

АҚШ қўшинлари Афғонистонни 2014 йилга-ча тўлиқ тарк этишни мақсад қилган.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида янги Умумўзбек уюшмаси ташки этилди. Чет элларда ва Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ватандошлар орасида Ўзбекистон ва Ўзбек халқининг мада-ний ва тарихий меъросини ўрганиш, АҚШга янги келаётган юртдошларга тил ўргатиш, юридик маслаҳат бериш ҳамда чет элларда яшаётган ва-тандошлар орасида хайрия жамғармасини ташкил этиш жамият олдига қўйган асосий мақсадлардан ҳисобланади.

Шунингдек, марказ маҳаллий ва халқаро миқёсида ўзбекона усулда таълим, мадани-ят ва инсонпарварлик руҳидаги тадбирларни

уюштириш, хорижда ўсаётган ёш авлодга маъ-рифий ва маданий руҳда тўғри тарбия бериш ҳамда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тинчликни барқарорлаштириш мақсадида бошқа миллатлар маданият марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишларида фаолият олиб боришни ҳам мақсад қилган.

Умумўзбек жамияти нодавлат-нотижорат таш-килоти сифатида рўйхатга олинган бўлиб, ҳозирда Нью-Йорк ва Филаделфия штатларида фаоли-ят олиб бормоқда. Ташкилот идораси Нью-Йорк шаҳрида жойлашган.

Жамият АҚШдаги ўзбекистонликларнинг тўй-маракаларини миллий ва диний расм-русумларга кўра ўтказиб бериш борасида ҳам ўз хизматлари-ни таклиф этмоқчи. Жамиятнинг веб-сайтида ёзи-лишича, тўй маросимларида икки ёшни шаръан эр-хотин бўлишлари учун никоҳ ўқитиш, ўлим ҳолатларида жаноза ўқиш ва бошқа диний ва мил-лий урф-одатларни амалга оширишда жамоанинг малакали, илмли ва бу ишларни амалга ошириш ҳуқуқи ва ваколатига эга бўлган мутахассислари ёрдам беради.

“ВАТАНДОШ”ЧИЛАР ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Суратда: “Ватандош” газетаси муҳаррири Тошпўлат Раҳматуллаев (чапда) АҚШ элчиси Жорж Крол билан.

АҚШДА ЯНГИ ЎЗБЕК ЖАМИЯТИ ИШ БОШЛАДИ

АФҒОНИСТОНДА БИРИНЧИ ТЕМИРЙЎЛ

ИШГА ТУШДИ

Гулсанам Мамазоитова ҳамда “Ҳандалак” гуруҳи вакиллари Ортиқ Султонов ва Зокир Очилдиев 22 ва 23 декабрь кунлари Филаделфия ва Нью-Йорк штатларида концерт бе-риш учун АҚШга келганлари ҳақида олдин хабар берган эдик. Санъ-аткорлар иштирокидаги концерт дастурлари белгиланган кунлари муваффақият билан ўтказилди.

Нью-Йоркдаги концерт 23 декабрь куни Бру-клиндаги “Орион Палаc” ресторанида бўлди. Бу ерга ташриф буюрган юзлаб ватандошларимиз ўзбекистонлик қўшиқ ва кулги усталарининг кон-церт дастурини тинглаб, мароқли маданий ҳордиқ чиқардилар. Шунингдек, улар дастурхонга тор-тилган миллий ва шарқона таомлардан истеъмол қилиб, мусиқа садолари остида рақсга ҳам тушиш имкониятига эга бўлишди.

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА ВА “ҲАНДАЛАК” ГУРУҲИ АҚШДА КОНЦЕРТ БЕРДИ

Page 4: №12 2012 йил январь

VATANDOSH4 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ВАТАН ВА ЗАМОН

Маълумки биз Туркистон ўзбеклари ўз тарихий ўтмишимизда ўзбек миллати бўлиб шаклланишимиз-дан олдин туркий халқларнинг бир бўлаги эдик. Бу жараённинг уч минг йилдан ортиқ тарихи борлигини бугун Ўрхун катабаларидан билмоқдамиз. Бу халқ улуғ Навоий, Бобур каби устодлар даврида камол топиб, гўзал адабий тилига эга бўлган ўзбек миллати бўлиб шаклланди…

Афсусларки, бу муборак ҳаракат кейинги жоҳил хонлар даврида турғунликка учраб қолган эди. Бунинг устига рус истилоси ҳамда динни ниқоб қилиб олган жоҳил уламолар қўл остида қолган азиз элу улусимиз аламлар чекиб, оловларда ёнмоқда эди.

Абдулла Қодирий – Жулқунбой мана шу даврнинг фарзанди бўлиб етишди, унинг асоратдан қутулиш, миллий ривожланиш йўлимизда кўрсатган фидокорли-кларини назарда тутиб мен уни давр соҳиби деб атай-ман.

Абдулла Қодирий бу афсуснок кўринишни жидди-ят билан кузатиб турган миллий қаҳрамонларимиздан бири эди. У киши бу фожеаларнинг негизи бўлган

яқин ўтмишимизни “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” каби ўлмас асарларида тўлиқ тасвирлаб берди. Гўзал рўмонларида ўз замонасида ҳам бўлиб турган чиркин иллат сабабларини танқид остига олиб, Ўрта Осиё халқларини, айниқса, ўзбек халқини уйғотмоқчи бўлди. Уйғотди ҳам. Миллий тилак йўлида дадил қадам қўйди. Адашмаган йўлида жонини фидо ҳам қилди.

Мен ҳар гал “Ўтган кунлар”ни мутолаа қилганимда, ғафлатда, ҳайратда қолган улус манзарасини кўриб, инсон ҳуқуқларининг олий мақсад билан, дард би-лан ёзилганини кўриб, ўзбекона иймон-еътиқодимни тозалайман. Ишонч билан айтиш керакки, Абдулла Қодирий қоронғу водийда қолган халқимизга қутулуш йўлини кўрсата олди.

Абдулла Қодирий ўз фикрларини ихчам ифода этиб, миллият орзуларини тафсилоти билан очиб бера олмаган бўлса-да, зукко улусимиз бу пайғомни ҳамон пайқаб, миллий эркинликка олиб борадиган йўл сари қадам қўйди. Мана бугунги истиқлол шарафи бу мубо-рак пайғомнинг натижасидир.

Шуни эслатиб ўтиш жоиз бўлса керак, ўтган аср

бошидан бош-лаб ўзбек халқи Навоий, Бобур давридаги мил-лий туйғусини қайтадан тиклай бошлади. Русия-га миллий тилаги-ни ошкора ифода этиб, қайтадан ўзбек миллати бўла бошлади. Мен шу йўлда бош қўйган Аб-дулла Қодирий, Абдурауф Фи-трат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Му-наввар қори, А б д у л ҳ а м и д Чўлпон, яна ушбу саҳифада ёдга олинмаган бу каби азизларимизни давр соҳиблари, юлдузлари деб биламен.

Хулоса, азизлар, тарихимизнинг миллий озод-лик йўлида хизмат қилиб шаҳид бўлган азизларимиз-нинг руҳи ҳамиша шод бўлсин, уларнинг маънавияти ҳузурида бош эгиб таъзим қилишни миллий, виждоний, инсоний бурчим деб билурмен.

Жўра қори БЎТАКЎЗ

ДАВР СОҲИБЛАРИ

Болалигимда дадам совға қилган, ўзим энг севиб мутолаа қиладиган «Ўзбек халқ мақоллари» номли китобим бўларди. Ундаги биринчи мақол:

«Булбул чаманни севар,Одам – Ватанни», эди. Болалик тасаввурларим ҳам болалар-

ча эди. Катталар «давлат пул бермаяпти», «давлатда пул қолмабди» дейишса, Дав-лат деган киши аввал бой бўлган-у, кей-ин камбағаллашибди-да, деб ўйлардим. Худди шу каби Ватан қандайин гўзал ма-сканки, уни ҳамма одамлар севса, дея та-ажжубланардим. Мен Водилни билардим, Шоҳимардонни билардим, лекин Ватан қаердалигини билмасдим. Шу саволлар билан андармон бўлиб юрган кунла-рим дадамдан Ватаннинг қаердалигини сўрадим. Отам кулиб қўйдилар-да, «Ва-тан ҳозир сен турган ер, манашу қумсувоқ уйимиз, сен чангитиб ўйнаган маҳалла» дедилар. Мен эса ҳар куни кўрадиган та-ниш манзаранинг нимаси чиройли экани, қайси жиҳати худди Шоҳимардон каби оҳанрабодек доим ўзига тортаверишини тушунмасдим…

Мактаб тугаб, мусофирлик ― та-лабалик ҳаёти бошланди. Ҳар бир қадамимизни назорат қиладиган инжиқ кампирнинг ижарадаги ҳовлисида 4-5 «вилоятлик»лар яшаган пайтларимиз баъзида битта нонга ҳам пул топа олмай, бир-биримизга термулиб чиққан тунларда отам айтган ўша Ватан кўз олдимдан кет-мас эди…

Ўқиш ва малака ошириш сабаби ила хорижда юрган кезларим муомаласи-ю хуш феъли бошқаларга ўхшамайдиган, чўнтагида доллари бўлмаса ҳам сизга қўлидан келган барча ёрдамни беришга тайёр, самимийлиги юзидан билиниб ту-радиган камтарин миллатдошларимни соғиндим…

Навбатдаги сафардан қайтарканман, учоғимиз Тошкентга қўна бошлагандан сўнг барча қарсак чалиб олқишлаётган пайтда бир қариянинг йиғлай бошлагани эътиборимни тортди. Оппоқ соқоллари юзига зеб берган бу нуроний киши учоқдан тушгунгача йиғидан тинмади. Пичир-пи-чир гаплардан унинг яқинларидан биров

вафот этган бўлса керак деган фикрга келгандим. У трапдан пастга тушиши билан холироқ жой қидира бошлади. Милиция ходими унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, қария томон юра бошлаган жойида тақа-тақ тўхтади. Нуроний ерга сажда қилганича ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг тилидан «Шукр, алҳамдулиллаҳ» сўзлари тушмасди.

Мен бу нуронийнинг кимлигини билол-мадим. Қария билан роса суҳбатлашгим, дардлашгим келди. Лекин унинг бу ҳолатида Ватан тупроғи энг яхши дард-каш эди. Яқинда бир дўстим ана шундай ватансевар миллатдошимиз ҳақида гапи-риб қолди.

Абдусамад ота йигитлик пайтида

шўролар зулмидан қочиб, Арабистон диёрига ҳижрат қилади. Ўша ерда уйла-нади, бола-чақали бўлади. Марғилонда ҳам давлатманд бўлган Абдусамад Ара-бистонда ҳам ҳалол тижорати ила бойлик

ва мартабага эришади. «Мен барибир Марғилонга қайтаман» дер эди у ҳар доим. Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди:

― Ота, сизга нима етишмаяпти? ― Ўз уйимни соғиндим.― Данғиллама ҳовлида турсангиз,

атрофингизда хизматкорлар гирдикапа-лак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулба-ни нима қиласиз?

― Менинг уйимда сўрилар бор эди.

Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олар-дим.

― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб бе-рамиз.

Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атро-

фига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота:

― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувла-ри шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўяр, кечқурун сўйиб ердик…

Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни со-либ, шилдирайдиган қилишибди. Албатта, маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота:

― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим.

Ўғиллар махсус кондиционер ва вен-тиляцион тизим барпо қилиб, шабада-ни йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари:

― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз?

― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим…

Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишиб-ди. Ота жойлари ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур олар-ди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ой-дан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…

Давронбек ТОЖИАЛИЕВСуратни муаллиф олган.

ТУПРОҚ ҲИДИ

Page 5: №12 2012 йил январь

VATANDOSH 5№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

МАСЛАҲАТ

Эрта туришнинг фойдалариЭрта туришнинг фойдалари кўп.

Масалан, сиз ҳар куни эрталаб соат 7:00 да уйқудан турасиз. Тасаввур қилинг, сиз шуни бир соат олдинга сурдингиз. Энди еттида эмас, олтида туряпсиз. Ҳар куни уйқуда ўтадиган умрингизнинг бир соати реал жонли ҳаётингизга қўшилади. Бир соат ичи-да одам кўп иш бажара олади. Ма-салан, 60 дақиқада 100 саҳифагача китоб ўқиш мумкин. Ҳар куни эрталаб бир соатдан мутолаа қилинса, уч кунда катта бир китобни ўқиб битириш мум-кин. Барвақт туриш ҳисобига қўлга ки-ритилган вақт ҳисоб-китоб қилинганда эса, ойда ўттиз соат, бир йилда 360 соат фойдали вақтга эга бўласиз. Бу дегани, нақд 15 кунни тежаб қоласиз. Ўҳҳў, бу кунлардан самарали фойда-лансангиз борми. . .

15 кунни худди кўз-юмиб очгунча муддатда ўтиб кетадиган уйқу билан барбод қилган яхшими ёки унумлироқ бирор машғулот билан банд бўлиб, умрингизни яна ярим ойга узайтир-ганингиз маъқулми? Албатта, ақлли киши иккинчисини танлайди.

Руҳшунослар инсонларни био-ритмларига кўра «тўрғай» (ерталаб бемалол вақтли уйғониб, ишга кири-шиб кета оладиган, лекин фаоллиги тушгача давом этиб, кейин аста-секин сўниб борадиган одамлар тоифаси) ва «бойқуш»ларга (ерталаб уйғона ол-майдиган, тушгача ишга кириша ол-май, фақат тушдан сўнггина иш бош-лаб, то кейинги куннинг саҳаригача фаол ҳаракатда бўладиган инсонлар) ажратcалар-да, бу аслида шартли таснифлашдир. Лекин, бу таснифда ҳам жон бор. Ҳар икки тоифага мансуб одамлар атрофимизда кўп.

Хўш, «бойқуш»ни «тўрғай»га ай-лантирса бўладими? Ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ашаддий «бойқуш» ҳам азонлаб уйғонишга мослаша олар экан, деган хулосага келдим. Тажри-бам қуйдагича эди:

Ҳар куни эрталаб соат 9-10да уйғониб, ярим кечаси 1-2га қадар, баъзан саҳар 3-4гача ўтирар эдим. Энг маҳсулдор вақтларим ҳам тушликдан кейинги пайтга тўғри келарди. Бундай одат иши кўп бўлмаган кишилар учун яхшидир, лекин вақт тазйиқи остида турганлар учун жуда унумсиз ва ёмон одат эканлигини ва азонлаб туриш билан шахсий муваффақият орасида кучли боғлиқлик борлигини англаб ет-ганимдан сўнг, барвақт туришга аҳд

қилдим. Уйқудан олдин қўнғироқни соат тонгги 5:00га қўйдим. Ва эртаси куни тушликдан сал олдин уйғондим. . .

Бу ҳол анча вақт давом этди. Эр-талаблари қўнғироқ чалиниши билан калламга келган биринчи фикр, шу қўнғироқнинг бонги ўчса-ю, яна озги-на ухлаб олсам, деган ўй бўларди. Ва ярим-автоматик равишда қўнғироқни ўчириб, яна ширин уйқуга кетардим. «Тақдир эмас экан» деб, эски одатим-ни давом эттириб юрган пайтимда бир куни Стив Павлинанинг «Қандай эрта туриш мумкин?» деган мақоласига дуч келиб қолдим. Ва шундан сўнг мен учун янги ҳаёт бошланди. . .

Мақоланинг қисқача мазмуни қуйидагича:

Уйқу бўйича иккита ёндашув бор. Кўп инсонлар вақтли турмоқчи бўлса, вақтли ухлашга ҳаракат қилади. Уйқуси келмаса ҳам шунинг ҳаракатида бўлади. Иккинчи нуқтаи назар шуки, инсоннинг организми қачон ва қанча ухлаш кераклигини ўзи билади. Ушбу ёндашувга кўра, уйқу келгандагина ухлаш керак ва бунда уйқуга тўйганингиздан сўнг қўнғироқсиз ҳам ўзингиз уйғона оласиз.

Стив Павлина бу икки ёндашув-ни бирлаштирган ҳолда шундай дей-ди: уйқингиз келса, дарҳол ухланг, лекин ҳар куни эрталаб аниқ бир вақтда туринг. Кечаси кеч уйқуга ётган бўлишингизга қарамай, эрталаб бел-гилаган вақтингизда туришга ҳаракат қилинг. Айтайлик, тунги ўн икки-бир-ларгача ухлай олмадингиз. Қўнғироқни эса тонгги соат бешга қўйгансиз. Нима қилиб бўлса-да, ўша белгиланган вақтда туришга ҳаракат қилинг. Эр-тасига кундузи чарчасангиз ҳам сабр қилиб кунингизни ўтказинг. Бир-икки кун шундай давом этcа, қарабсизки, бундан буён кечқурун соат 21-22лар-да автоматик тарзда «нокаут» бўласиз -- ўчасиз. Чунки вужудингизнинг ўзи унга қанча уйқу кераклигини билади ва сизни вақти бўлганда «ўчириб қўяди». Агар ҳар куни соат эрталаб бешда ту-раман деб ўзингизга ваъда берсан-гиз ва шунга ҳеч қандай муросасиз амал қилиб келсангиз, танангиз ярим кечaгача ўтира олмай, сизни барвақт уйқу элтади. Чунки у эрталаб соат бешда туриш кераклигини билади ва ухлаб дам олмаса, эртаси ўзига қийин бўлишини яхши фаҳмлайди. Шундай давом этcангиз, 3-4 кундан кейин кеч ётиш одатингиз ўрнига эрта ётиб, эрта туриш кўникмаси ҳосил бўлади. 30 кун

давомида шу одатга адаш-май риоя қилинг. Сўнг у сиз билан бутун умрга қолади, қон-қонингизга сингиб кета-ди.

Барвақт туришда бир нечта муҳим нуқтага эъ-тибор бериш керак. Агар уйқудорига ўрганиб қолган бўлсангиз, аввало, ундан воз кечиш лозим. Чунки у инсоннинг табиий ва меъё-рий уйқусига салбий таъ-сир қилади. Кечқурун қаҳва ичишга ўрганган бўлсангиз, белгиланган вақтда уйқунгиз келмаса ҳам, ўз ўрнингизга ётишга одатланинг.

Иложи борича соат кеч-ки олти-еттидан сўнг тўйиб овқатланманг. Eганингиз барибир ҳазм бўлмайди, ошқозонингизда парчалан-майди. Овқатингиз озуқадан кўра заҳарга айланади. Яхши ухлай олмайсиз, токсикоз натижаси-да эса эрталаб нохуш туйғулар билан уйғонасиз ва бу ҳолат кунлик кайфия-тингизга салбий таъсир қилади.

Агар қўнғироқ бонг уриши билан ўрнингиздан тура олмасангиз, бу шах-сий интизомингиз сустлигидан дало-лат. Интизом мускулга ўхшайди. Му-скулни қанчалик кўп ишлатcангиз, у шунчалик кучли бўлади. Кучли инти-зом ва ирода эса вақт талаб этади. Би-ринчи марта қийин бўлади, иккинчиси ҳам. Лекин мунтазам давом этcангиз, борган сари енгиллашаверади.

Агар қўнғироқ овозини эшитиб ҳам ўрнингиздан туришга иродангиз етма-са, телефонингизни ёқимсиз ва ба-ланд товушли қўнғироққа мослаб, уни қўлингиз етмайдиган олис ёки баланд жойга қўйинг. Эрталаб унинг овозидан қутилиш учун ўрнингиздан туришга ва юриб бориб қўнғироқни ўчиришга мажбур бўласиз. Натижада мия му-шаклари фаоллашиб, ўзингизга кела-сиз ва барвақт туришингиз лозимлиги ҳақидаги зарурат ёдингизга тушади.

Нега эрта туриш керак?Саҳар туришни ният қилишдан

олдин юқоридаги саволга жавоб то-пишингиз керак. Сиз нима учун эрта турмоқчисиз? Кимдир ибодат қилиш учун, кимдир ишга кеч қолмаслик учун, яна кимдир эрталаб дарс тайёрлаш ёки бадантарбия билан шуғулланиш учун барвақт туришга интилади. Ҳеч қандай иши бўлмаган одам учун ҳам эрта туриш зарар қилмайди. Ҳаким зотлар, эрта туриш инсоннинг ризқини кўпайтиради, деганлар. Дарҳақиқат, эрта турган одамнинг вақтида бара-ка бўлади. Кайфиятнинг кўтаринки, руҳан тетик бўлишнинг сири ҳам уйқудан эрта уйғонишда.

Шунинг учун эрта туришнинг за-рурати ва фойдалари ҳақида олдин-дан аниқ тўхтамга эга бўлиш керак. Чунки эрталаб туриб, нима билан шуғулланишни билмайдиган, аниқ режаси йўқ инсонда яна уйқуга кетиб

қолиш эҳтимоли юқори бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, одатдаги ку-

нингиздан ҳатто 30 дақиқа вақтли тур-сангиз ҳам бу ҳар куни бадантарбия билан шуғулланишингиз ёки бир ойда 3-4та китоб ўқишингиз учун кифоя қиладиган қўшимча ва қимматли вақт бўлади. Одамлар вақт етишмаслиги-дан нолийдиган бугунги тиғиз дунёда ҳам режадаги ишларга улгуришнинг энг самарали йўли бу эрта туришдир.

Энди тасаввур қилинг, 30 дақиқа эмас, 2-3 соат вақтлироқ туришга одат-ландингиз. Масалан, уйқудан 7:00да эмас, 04:00 да турасиз. Бу бир йил-да 1116 соат бўлиб, 10 йилда деярли бутун бир йиллик умр сизнинг ихтиё-рингизга берилади. Эрталаб туришда нафақат жисмоний, балки руҳий фой-далар ҳам жуда кўп. Эрта турган одам-да ҳаётга муҳаббат, ўзига ишониш каби муҳим туйғулар кучли бўлади. Қолаверса, узоқ умр кўрувчиларнинг аксарияти эрта туришга одатланган одамлар бўлгани ҳам илмий илмий тажрибаларда исботланган.

Эрта туриш оқибатида уйқунинг камайишидан хавотир олмаса ҳам бўлади. Мутахассислар катта одамлар учун бир кунда 5-6 соат ухлаш кифоя қилишини таъкидлашади. Демак, кеч соат 24: 00да ухлаган одам эрталаб 5: 00да уйғонса, кам ухлаганидан ноли-маса ҳам бўлади. Албатта, уйқуни 6-7 соатга узайтирган афзал. Бу миқдорда ухлаш, айрим мутахассислар ваҳима қилганидек, организм учун зарарли даражадаги кам уйқу эмас, балки ме-ъёр эканлиги ишончли илмий тажри-балар орқали исботланган. Аксинча, кўп хасталикларнинг меъёрдан ортиқ ухлаш ва кун чиққунча ётоқда ётишдан келиб чиқиши ҳам фанда бор гап.

Шундай экан, сиз ҳам барвақт ту-ришга одатланинг. Агар буни эплол-маётган бўлсангиз, биз юқорида тилга олган усулларни қўллаб кўринг. Барвақт туришнинг фойдаларини кўргач, қилган ишингизга ачинмайсиз.

Иқбол ҚОРАБОЕВ

ҚАНДАЙ ЭРТА ТУРИШ МУМКИН?Эрталаб уйқудан барвақт уйғониш ҳамманинг ҳам қўлидан кела-

вермайди. Айниқса, одам уйқуга кеч ётганда, буни уддалаш мушкул. Ўзи нима учун эрта туриш керак? Бу шунчалик муҳимми? Одамлар ўз ишлари, кун тартибларига кўра эрталаб қачон уйқудан туришни ўзлари ҳал қилса бўлмайдими? Бўлади. Аслида ҳам кўпчилик шундай қилади. Лекин эрта туриш зарур бўла туриб, буни эплолмайдиганлар бор. Кеч туриши оқибатида ишга, ўқишга кеч қолиб, раҳбариятдан дакки эшитиб юрадиганлар қанча орамизда?!

Биз бу мақолада айни шу мавзу атрофида фикр юритмоқчимиз. Эрта туришнинг қандай ҳикмати ва фойдалари бор ва бунга қандай эришиш мумкин каби саволларга ушбу мақолада жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Page 6: №12 2012 йил январь

VATANDOSH6 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ЮРИДИК КЛИНИКА

Аҳолиси 310 миллионга яқин Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) муҳожирлар мамла-катидир. Тахмин-ларга кўра, АҚШ ҳудудида бугун 12-15 миллион ноқонуний муҳожир яшайди. Ноқонуний муҳожир бу АҚШда қонуний равишда истиқомат қилишга ҳужжати бўлмаган шахсдир. Ноқонуний муҳожирлар иммиграция хизмати ходимлари томонидан тутил-ган тақдирда, ўз ватанларига депор-тация (бадарға) қилинадилар. Маса-лан, “Америка Овози”га кўра, 2008 йилда 360 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ўз ватанига депортация қилинган.

Ватандошларимиз орасида ҳам АҚШда ноқонуний муҳожир сифатида кун кечираётганлар талайгина. Хўш, улар полиция, иммиграция ёки Феде-рал тергов бюроси (FBI) ходимларига дуч келган пайтларида депортация-дан омон қолиш учун қандай қонун-қоидаларни билмоқлари лозим? Улар-нинг қандай ҳақ-ҳуқуқлари мавжуд?

Умуман олганда, АҚШ қонунчилиги, хусусан, Конституцияси ҳимоясидан, асосан, АҚШ фуқаролари ва АҚШда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар фойдаланишлари мум-кин. Шундай бўлса-да, ноқонуний муҳожирларнинг ҳам АҚШ Конститу-цияси томонидан ҳимоя қилинадиган баъзи ҳақ-ҳуқуқлари мавжуд. Улар-ни билиш ва уларга таяниб ҳаракат қилиш сизга ишонч ва осойишталик бахш этиши билан бирга, турли но-хуш вазиятларда тўғри қарор қабул қилишингизга ёрдам беради.

Эслатма: Ушбу мақола норас-мий ҳуқуқий маслаҳат сифатида,

муҳожирларнинг АҚШдаги баъ-зи ҳуқуқлари ҳақида маълумот бериш мақсадида ёзилган. Аэ-ропорт ва АҚШга кириш пункт-ларида бошқа қонун-қоидалар амал қилади.

Иммиграция хизмати ҳақида

АҚШ Миллий Хавфсиз-лик Департаментида (US Department of Homeland Security) иммиграция маса-лалари билан ишлайдиган уч асосий бўлим бор: 1) Имми-грация ва Божхона Хизмати (ICE – Immigration and Customs Enforcement); 2) Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (CIS – Citizenship and Immigration Services) ва 3) Божхона ва Че-гара Назорати (CBP – Customs and Border Patrol).

Шу уч муассасадан АҚШда ноқонуний муҳожирларни то-пиш, уларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш ишлари би-

лан асосан Иммиграция ва Божхона Хизмати шуғулланади. Ушбу уч муас-сасага кўпинча умумлаштириб “Имми-грация хизмати” (Immigration Services) дейилади.

Иммиграция хизматининг АҚШда ҳужжатcиз яшаб-ишлаб юрган муҳожирларни топиш мақсадида амалга оширадиган фаолиятлардан бири бу рейдлардир. Иммиграция ходимлари рейдларни бевосита уйин-гизга келиб, кўча-кўйда ёки иш жойин-гизда амалга ошириши мумкин. Ушбу ҳолатлар рўй берганда нима қилиш кераклиги ҳақида қуйида тўхталиб ўтамиз.

Иммиграция хизмати уйингизга келганда

Иммиграция хизмати ходими ёки полиция уйингизга келганда, уй-ингиз ичкарисига киришга рухсат берманг. Улар билан гаплашиш учун эшикдан ташқарига чиқинг ва орқангиздан эшикни ёпинг. Ходимдан сизни ҳибсга олишга ёки уйингизда тинтув ўтказишга рухсати, яъни ор-дери бор-йўқлигини сўранг. АҚШда иммиграция хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимларининг уй-ингизга киришига рухсат берадиган ҳужжатнинг номи “Аrrest warrant” ёки “Search warrant” деб аталади. “Аrrest warrant” ҳибсга олиш учун рухсатно-ма бўлса, “Search warrant” тинтув ўтказиш учун берилган рухсатнома-дир. Ҳар икки ҳужжат ҳам суд томо-нидан берилиб, уларда шахснинг

исми аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Иммиграция хизмати ходимлари “ICE warrant” деб аталадиган ҳужжат билан ҳам келишлари мумкин. Бу ҳужжат ноқонуний муҳожирни депортация қилиш ҳақидаги ордердир. “Аrrest warrant” ёки “Search warrant”дан фарқли ўлароқ, “ICE warrant” уйингиз-га сизнинг розилигингизсиз киришга рухсат бермайди.

Агар иммиграция хизмати ходи-мининг уйингизга кириш учун ордери бўлмаса, унга эшигингизни очмас-ликка ҳаққингиз бор. Агар иммигра-ция хизмати ходими сизга ордерим бор деб айтcа, уни ходимни уйга ки-ритмасдан олдин тўлиқ ўқиб чиқишга ҳаққингиз бор. Кўпинча, иммиграция хизмати ва умуман, ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари ордерни ўзлари ё эшик тагидан, ё эшикни қия қилиб очганингизда сизга узатишади. Ор-дер билан танишиб чиқаётганингизда, у суд томонидан берилганига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун ордерда судья имзоси борлигига диққат қилинг. Шу билан бирга, ҳибсга олиниши ёки уйида тинтив ўтказилиши керак

бўлган шахснинг исм-шарифи ёзилган бўлиши керак.

Иммиграция хизмати ходими ор-дер билан уйингизга киргач, у беради-ган саволларга жавоб беришга маж-бур эмассиз. Бундай ҳуқуққа АҚШда саволларга қарши сукут сақлаш ҳуқуқи дейилади (The right ro remain silent). Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қаерда туғилганингиз, АҚШга қандай қилиб кириб келганингиз ҳақида маъ-лумот берманг. Шу билан бирга, ўзингизни АҚШ фуқароси ёки доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахс деб кўрсатиш учун сохта ҳужжатларни тақдим этманг. Иммиграция хизмати ходими тақдим этган бирор ҳужжатга, айниқса, унинг нима ҳақда эканли-гини тушунмай туриб, имзо қўйманг. Иммиграция хизмати ходимига, са-волларга адвокат билан маслаҳат қилмасдан туриб жавоб бермасли-гингизни айтинг. Инглиз тилини яхши билмасангиз, “I want to speak to a lawyer” (Мен адвокат билан гапла-шишни хоҳлайман), деб айтинг.

Ордери бўлмаган тақдирда, им-миграция хизмати ходими бир-нечта савол сўраш учун сиздан уйингизга киришга рухсат сўраши мумкин. Бун-дай ҳолларда иммиграция хизмати ходими ва умуман, ҳар-қандай ҳуқуқ-тартибот ходимини уйингизга кирит-маслигингизни маслаҳат берамиз.

Иммиграция хизмати кўчада тўхтатганда ёки иш

жойингизга келганда

Иммиграция хизмати ходими сизни кўчада сўроқ қилиш учун тўхтатганда, осойишталикни сақланг ва мулойим бўлинг. Иммиграция хизмати ходи-ми ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ходи-ми билан тортишманг ва қаршилик кўрсатманг. Қўлларингиз ҳамиша по-лицияга кўринадиган ҳолда турсин.

Инглиз тилини билсангиз, сиз ҳибсга олиндингизми ёки йўқми, шу ҳақда сўранг (Am I under arrest? – Мен ҳибсга олиндимми?). Агар ҳибсга олинмаган бўлсангиз, йўлингизда да-вом этишингиз мумкин. Агар ҳибсга олинганингизни маълум қилишса, нима сабабдан ҳибсга олинганли-гингизни билиш ҳуқуқига эгасиз ва бу ҳақда сўранг. Ҳибсга олинган вақтингиздан бошлаб сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз. Бу ҳақда, албатта, ходимга билдиришингиз керак (I want to remain silent – Мен сукут сақлашни хоҳлайман). Баъзи штатларда, ходим сиздан исм-шарифингизни сўраса, жавоб беришга мажбурсиз.

Агар ҳуқуқ-тартибот хизмати ходи-ми сизда қурол борлигигa шубҳа қилса, устингизни секин пайпаслаб текшириб

чиқиши мумкин. Бунга инглиз тилида “pat down” дейилади. Бунга ҳеч қачон қаршилик кўрсатмаслигингиз керак.

Иммиграция хизмати ходими турли иш жойларида ҳам рейд ўтказадилар. Уларнинг иш жойингизга келганидан хабар топсангиз, сездирмасдан у ерни тарк этишга ҳаракат қилинг. Бу-нинг иложи бўлмаса, осойишталикни сақланг. Энг муҳими, иммиграция хизмати ходимини кўрганингизда ун-дан қочманг. Қочсангиз, иммиграция хизмати ходими сизни ҳақиқатдан ҳам жиноят содир этганлигингизда шубҳа қилиб, ордерсиз ҳибсга олишга ҳаққи бор.

Ҳам кўчада, ҳам иш жойи-да иммиграция хизмати ходимига йўлиққанингизда табиий ҳолда сиз-дан иммиграцион статусингиз ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилиши мумкин. Умуман олганда, ёшингиз 18дан ўтган бўлса ва АҚШда қонуний яшашга рухсатингиз бор бўлса (ма-салан, “Permanent Resident Card”), бундай ҳужжатни ҳар доим ўзингиз билан бирга олиб юришингиз ке-рак. Иммиграция хизмати ходими сиздан ҳужжат тақдим этишингизни сўраганда, тегишли ҳужжатни, ал-батта, кўрсатишингиз керак. Агар ноқонуний муҳожир бўлсангиз, сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи эканлигингизни айтинг. Сизнинг иммиграцион статусингиз ҳақида сўралган ҳар қандай саволга қарши сукут сақлаш ҳуқуқингиздан фойдала-нишингиз керак.

АҚШДАГИ НОҚОНУНИЙ УЛАРНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ

Page 7: №12 2012 йил январь

VATANDOSH 7№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ЮРИДИК КЛИНИКА

«ЎЗБEК ИШИ»Осмон баравар режани бердилар.— Бажарасан! — дедилар.— Бажаролмайман, — деди.— Бажарасан!! — дедилар.— Бажармайман!! — деди.— Қамаласан!!! — дедилар. Бажарди... Бола-чақаси кўп эди...Орден бердилар... Режани ошириб ба-

жаргани учун... Кейин... қамадилар... Қўшиб ёзгани

учун... Бола-чақаси кўп эди...

ТEСКАРИ ҲАҚИҚАТОдам қанча кўп қизиқса, шунча кўп

ўқийди. Қанча кўп ўқиса, шунча кўп била-ди. Қанча кўп билса, яшаши шунча қийин бўлади.

ҲАР КИМ ЎЗ АРАВАСИНИ

ТОРТСА...Ҳар ким ўз юмушини бажарса, олам

— гулистон. Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамнинг бошига мих қоқади...

САВОБ ВА ГУНОҲОдамзоднинг табиати қизиқ: ўзининг

тариқдек савоби— тарвуздек, тарвуздек гуноҳи — тариқдек туюлади...

АЛДОВБиз ҳаммамиз — ёлғончилармиз. Ай-

тинг, қайси бирингиз ақалли бирон марта гўдакка ёлғон гапирмаганман, дея оласиз? Гўдакни алдаш эса энг катта ёлғондир!

КОМЬПЮТEРОлимлар комьпютерни инсон мияси-

дан андоза олиб яратган. Ўйлайди. Ҳисоб-китоб қилади. Муаммони ечади. Хулоса чиқаради. Эслаб қoлади... Фақат комьпю-тернинг инсондан битта устунлиги бор: ке-раксиз ахборотни хоҳлаган пайтда хотира-сидан ўчириб ташлаши мумкин...

Одам эса ёмон хотираларни миясидан ўчириб ташлолмай азият чекади...

МEҲРҚуёш булоқ сувига ҳам, мағзавага

ҳам баравар нур сочаверади.Ер чучмўмани ҳам, чақиртиканакни

ҳам баравар ўстираверади....Ота-онага боланинг яхши-ёмони

йўқ...

Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар« асаридан

олинди.

Иммиграция хизмати сизни ҳибсга олгандаҲибсга олинганингизда, ноҳақ

деб ҳисобласангиз ҳам, қаршилик кўрсатманг. Саволларга адвокат билан маслаҳат қилмасдан жавоб бермаслигингизни айтинг. Агар ад-вокат ёллашга пулингиз бўлмаса, иммиграция хизмати ходимига сиз-га бепул хизмат кўрсатувчи (“pro bono immigration lawyers” деб ата-лади) ёки арзон нархларда хизмат кўрсатувчи адвокатлар рўйхатини беришини илтимос қилинг.

Хусусан, қаерда туғилганингиз ва АҚШга қандай қилиб кириб кел-ганингиз ҳақида маълумот берманг. Ҳеч қандай ҳужжатга, айниқса, нима ҳақда эканлигини тушунмай туриб, имзо қўйманг. Ҳар қандай ҳужжат матнини тушунмаганингиз-да, таржимон хизматидан фойда-ланиш ҳуқуқига эгасиз.

Калифорнияда кенг қўлланиладиган “қизил карта” (“red card”) нима?

К а л и ф о р -нияда фаоли-ят кўрсатаётган м у ҳ о ж и р л а р ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат таш-килотлари ноқонуний муҳожирларга “қизил карта”дан фойда-ланишни тавсия этадилар. Бу кар-тага сизнинг АҚШ К о н с т и т у ц и я с и га кўра ҳуқуқларингиз ёзилган бўлиб, им-миграция хизмати ходими ёки поли-ция келганда, уни кўрсатишингиз мум-кин. Шундай картага эга бўлиш, айниқса, инглиз тилини бил-майдиган ноқонуний муҳожирларга жуда қўл келиши мумкин.

“Қизил карта”да инглиз тилида шун-дай сўзлар ёзилган:

“I do not wish to speak with you, answer your questions, or sign or hand you any documents based on my 5th Amendment rights under the United States Constitution. I do not give you permission to enter my home based on my 4th Amendment rights under the United States Constitution unless you have a warrant to enter, signed by a judge or magistrate with

my name on it that you slide under the door. I do not give you permission to search any of my belongings based on my 4th Amendment rights. I choose to exercise my constitutional rights”.

Ушбу матнннинг таржимаси қуйидагича:

“АҚШ Конституциясининг 5-Ўзгартиришига асосланиб, сиз билан гаплашишни, саволларин-гизга жавоб беришни, ҳар қандай ҳужжатни имзолашни ёки сизга тақдим этишни хоҳламайман. АҚШ Конституциясининг 4-Ўзгартиришига асосланиб, агар судья томонидан имзоланган ва менинг исмим ёзилган ордер-ни эшик остидан узатмасангиз, сизга уйимга киришга рухсат бер-майман. 4-Ўзгартиришга асосла-ниб, менга тегишли бирор нарса-ни тинтув қилишингизга рухсат бермайман. Мен конституциявий ҳуқуқларимдан фойдаланишни маъқул кўраман. ”

Якуний маслаҳатлар

АҚШда ноқонуний муҳожир бўлиб юрган шахслар, энг авва-ло, амалдаги қонун-қоидаларни бузмас-

ликлари керак. Умуман олганда, АҚШда полиция камдан-кам ҳолатларда ҳеч қандай сабабсиз тўхтатиб, сўроққа тутади. Бун-дай чорага қўл уриши учун по-лициянинг жиддий сабаблари бўлиши керак. Айтайлик, сиз ноқонуний муҳожирсиз ва маши-нангизда кетаётганингизда сизни полиция тўхтатди. Агар тўхтасам, полиция ходими менинг АҚШда

ҳужжатcиз юрганимни ўрганади ва мени депортация қилади, деб ўйлаб тўхтамаслик полиция хо-дими учун сизни қувлаб-етишга, ордерсиз тинтув қилишга ва ниҳоят, ҳибсга олишга етарли асос бўлиб хизмат қилади. Сизни тўхтатган полиция ходимига фақат ҳайдовчилик гувоҳномасини, машина суғуртасини ва унинг рўйхатдан ўтганлигини кўрсатувчи ҳужжатни кўрсатишингиз керак. Бу ҳужжатлардан сизнинг ноқонуний муҳожир эканлигингизни билиб олиши мумкин эмас. Ўзингизни осойишта тутиб, полиция билан мулойим муомалада бўлсангиз, сизга йўл қоидасини бузганлигин-гиз учун (агар сизни тўхтатишга шу сабаб бўлган бўлса) огоҳлантириш ёки жазо беришдан бошқа ҳеч қандай чора кўрилмайди.

Ноқонуний муҳожир, ўз имми-грацион ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, ҳар қандай вазиятга тайёр бўлмоғи лозим ва баъзи тайёргар-лик чораларини кўрган бўлиши ке-рак. Шулардан энг муҳими керак

бўлганда қисқа вақт ичида муро-жаат қилишингиз мумкин бўлган адвокатларни билиш. Уларнинг исм-шарифлари ва телефон рақамларини доим ёнингизда олиб юринг. Худди шу алоқа маъ-

лумотларини сиз билан яшайдиган оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз учун ҳам уйингизда сақланг. Бу маълу-мотлар ёрдамида сиз ҳибсга олин-ган тақдирингизда, яқинларингиз сизга қисқа муддат ичида адвокат ёллашла-ри мумкин бўлади. АҚШда адвокат тан-лашда нималарга эътибор бериш ке-раклиги ҳақида Ва-тандошнинг олдин-ги сонларида чоп этилган мақолада батафсил маълумот берган эдик.

Оилангиз аъ-золарига ёки д ў с т л а р и н г и з г а иммиграцион но-мерингизни (“А number”) бериб

қўйинг. Ҳибсга олинганингизда, яқинларингиз айнан шу номер орқали сизни топишлари мумкин бўлади.

Миракмал НИЯЗМАТОВ, Нотр Дам Университе-

ти ҳуқуқшунослик бўлими тадқиқотчиси

Ҳуқуқларингиз: - Сукут сақлаш

ҳуқуқига эгасиз; - Ўзингиз, уйин-

гиз ёки машинангиз тинтув қилинишига рухсат бермас-лик ҳуқуқига эгасиз;

- Агар ҳибсга олинма-ган бўлсангиз, йўлингизда давом этиш ҳуқуқига эгасиз;

- Агар ҳибсга олинган бўлсангиз, адвокат олиш ҳуқуқингиз бор. Буни дарҳол сўрашингиз керак;

- Ҳибсга олинган вақтингизда, адвокат билан маслаҳат қилмасдан ҳеч қандай саволга жавоб бер-манг ва ҳеч қандай ҳужжатни имзоламанг;

- АҚШда ноқонуний муҳожир бўлсангиз ҳам, кон-ституциявий ҳуқуқларга эга-сиз.

Мажбуриятларингиз: - О с о й и ш т а л и к н и

сақланг ва мулойим бўлинг;- Иммиграция хизмати

ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимига ўз вазифалари-ни бажаришига тўсқинлик қилманг;

- Ёлғон гапирманг ёки сохта ҳужжат кўрсатманг;

- Ҳибсга олиниш ҳоллари учун тайёр туринг;

- Иммиграция хизмати ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ходими билан бўлган учра-шувни иложи борича ҳамма тафсилотлари билан хотир-лаб қолишга ҳаракат қилинг;

- Агар ҳуқуқларингиз иммиграция хизмати ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ходи-ми томонидан бузилди, деб ўйласангиз, албатта, шико-ят қилинг.

МУҲОЖИРЛАР: БОРМИ?

Page 8: №12 2012 йил январь

VATANDOSH8 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ВАТАНДОШЛАР ҲАЁТИДАН

(Давоми. Боши ўтган сонда)Машҳур «Космос» футбол

клуби ҳақида

Несуҳи ва Аҳмaд Эртегунлар мусиқадан ташқари Америкада санъат ва спортга ҳам катта эътибор берганлар. 1971 йили Ню-Йоркда ака-укалар дунёга машҳур «Космос» футбол клубини тузиб, Америкада футболни ривожлантиришга катта ҳисса қўшадилар. Мазкур футбол жамоа-сига Пеле, Карлос Алберто Торрес, Франс Бек-кенбауер, Жозе Оскар Бернарди, Жоржо Кина-ля, Ганс Нескенс, Хулио Сесар Ромарио каби жаҳоннинг энг етук ва кучли футболчиларини жалб қилишади. Қисқа вақт ичида «Космос» Шимолий Америка футбол лигасининг энг куч-ли ва донгдор футбол жамоасига айланиб, бир неча марта чемпионликни қўлга киритади. Аҳмaд ўшанда «Космос» футбол клубининг Президенти эди.

Несуҳининг яқин дўсти, жаҳоннинг кўзга кўринган сиёсатчиси Генри Киссингер «Ню-Йорк Тaймс» мухбирига берган интервюсида Несуҳи Эртегун АҚШда футбол бўйича жаҳон чемпиона-тини ўтказиш учун олиб борилган музокараларда қимматли маслаҳатлари билан унга катта ёрдам берганини ва 1994 йили ФИФА Кубоги учун Жаҳон

чемпионати айнан АҚШда ўтказилишига бениҳоя фойдаси текканини алоҳида таъкидлаган.

Несуҳи жуда катта суратлар галереяси кол-лекциясини тўплаган, бу коллекцияда машҳур санъат усталари Макс Эрнст, Магритте, Дали, Басон ва Арп асарлари мавжуд. У, шунингдек, «Т. Ж. Мартелл Фоундeйшн» фонди аъзоси бўлиб, саратон касаллигини тадқиқ қилиш учун катта маблағ ажратган. Унинг ўзи шу касаллик билан оғриган эди.

Ака-укаларнинг кейинги тақдири

Несуҳи Эртегун 1989 йили оғир касаллик ту-файли 71 ёшида Ню-Йоркда вафот этади ва васиятига биноан Истанбулдаги ўзбеклар такка-си қабристонига кўмилади. Несуҳи Овоз ёзиш санъати миллий академиясининг биринчи пре-зиденти бўлган, Халқаро фонограмма саноати федерациясининг раиси лавозимида фаолият кўрсатган. У 1991 йили Рок-н-рол шон-шуҳрат Ҳоллига киритилиб, «Лайф Тайм Ачивмнт Авард» (Бир умрлик муваффақиятлар) мукофотига сазо-вор бўлган эди. Несуҳи тўғрисида: «Bарнер Бро-зерс» раҳбари Стевен Ж.Росс «Ню-Йорк Тaймс» газетасига интервюсида «Несуҳи ўз фаолиятида фақат профессионал, энг яхши мусиқачиларни

жалб қилар эди, – деб айтган. – Сабаби мусиқа ва мусиқачиларга ғамхўрлик қилиб, уларнинг ҳурматига сазовор бўларди. У мусиқанинг мил-лат танламаслиги ва универсал тил эканлигини ҳаммадан олдин тушунган эди».

«Модерн Жазз Kуoртет» (саксофон) ва Юсуф Латиф (най), Несуҳи билан гаплашганимда, ўзимни отам ёки акам билан гаплашгандай сезар эдим, – деб таъкидлайди. – Унинг одамийлик фазилатлари ҳаммани ўзига ром қиларди. Мен фақат шунинг учун Нигериядан қайтиб келиб, у билан бирга ишладим ва унинг ёрдамида албом чиқардим. Бу албом катта муваффақият қозониб, «Гремми» мукофотига сазовор бўлди.

2006 йилнинг 29 октябрида Аҳмaд Эртегунни Ню-Йоркдаги «Биcон Театр» катта концертлар за-лида «Роллинг Стонес» концертига эски қадрдон сифатида таклиф қилишади. Мазкур катта кон-церт АҚШнинг собиқ президенти Бил Клинтоннинг 60 йиллик таваллуди муносабати билан ташкил қилинган эди. Концертда Бил Клинтоннинг ўзи ҳам иштирок этиб, унинг ёнида Аҳмaд Эртегун ўтириши керак эди.

Аммо Аҳмaд концерт залининг ҳоллида та-содифан йиқилиб, бошидан жароҳатланади ва дарҳол касалхонага ётқизилади. Касали енгил туюлган бўлса ҳам, лекин кейинроқ аҳволи ке-скин ёмонлашади.

Аҳмaд Эртегун 2006 йилнинг 16 декабр куни Ню-Йоркдаги «Вейл Корнел» тиббиёт марказига қарашли махсус касалхонада вафот этади. Васи-ятига мувофиқ, у ҳам Истанбулнинг ўзбеклар так-

каси қабристонига, бобоси, отаси ва акаси ёнига қўйилади. Кўмиш маросимида Туркия Президен-ти, Бош вазири, давлат арбоблари, хориждан етиб келган дўстлари иштирок этишади.

Буюк Британиянинг «Лед Зеппелин» машҳур рок гуруҳи кўпчилик ижрочилар ва вокал гуруҳларни дунёга танитишга катта ҳисса қўшган «Атлантик Рекордс»нинг асосчиси ва кўп йил-лик раҳбари Аҳмaд Эртегун хотирасини ёд этиб, катта хотира концерти фестивалини ўтказиш та-шаббуси билан чиқади. Барча йиғилган маблағ «Аҳмад Эртегун Таълим фонди» ҳисоб рақамига ўтказилади. Мазкур фонд ҳар йили иқтидорли ёш мусиқачиларнинг АҚШ, Англия ва Туркияда би-лим олишлари учун маблағ ажратади.

Аҳмaд Эртегун 1991 йили Бостондаги «Беркли Коллиж оф Мюзик» коллежининг мусиқа доктори фахрий унвонига, 1993 йили Халқаро «Гремми» мукофотига сазовор бўлади. 2000 йил АҚШ Кон-гресси кутубхонаси Аҳмaд Эртегунни «Америка-нинг тирик афсонаси» номинацияси ғолиби этиб кўрсатади. 2003 йили акаси Несуҳи билан АҚШ Футбол шон-шуҳрати фахрийлари рўйхатига ки-ритилади.

Аҳмaд Эртегун бутун умрини АҚШда ўтказган бўлишига қарамай, у ўз аждодларини доимо

қалбида сақлаб ўтади. У оиласи, отаси ва акаси номидан Истанбулдаги бир неча аср олдин бо-бокалонлари – бухоролик шайхлар қуриб кетган, аммо кўп йиллар давомида нураб қолган Ўзкўдар ўзбеклар таккасини тўлиқ таъмирдан чиқаради. Унинг ёнида жойлашган ўзбеклар қабристонини ҳам кўкаламзорлаштириб, обод қилади.

Аҳмaд Эртегун ҳеч вақт бухоролик шайхлар авлодидан эканлигини унутмас эди. Отаси ва бувалари каби у ҳам, агар вафот қилса, Истан-булдаги кўҳна ўзбеклар таккасига қўйишларини васият қилган эди. Аҳмaд Эртегуннинг фарзанд-лари Лайло ва Рустам ҳам бугунги кунда оталари бошлаган ишни давом эттиришмоқда.

Мавлон ШУКУРЗОДА, Ню-Йорк – Истанбул – Тошкент.

АМЕРИКАНИНГ ЎЗБЕК МИЛЛИАРДЕРИёхуд АҚШдаги Бухоро шайхлари авлоди Муҳаммад Мунир Эртегун сулоласи ҳақида

“Космос” клубининг эмблемаси

Аҳмад Эртегуннинг оиласи: рафиқаси Мария хоним, ўғли Рустам ва қизи Лайло

Аҳмад Эртегуннинг дафн маросимида Туркия раҳбарлари иштирок этди, 2006 йил

“Космос” клуби. Биринчи қаторда Пеле

Аҳмад Эртегун. Ню-Йорк, 2000-йил

Page 9: №12 2012 йил январь

VATANDOSH 9№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ЙИЛНОМА

19 январь. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўзбекистонлик FIFA рефериси Равшан Эрматовни жаҳоннинг энг кучли йи-гирма ҳакам ўртасида иккинчи ўринга лойиқ топди.

4 июль. Мексикада ўтказилган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати-да Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоа-си биринчи марта муваффақиятли иш-тирок этиб, мусобақа чорак финалигача етиб келишди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони ҳамда “Лаcетти” ва “Спарк” автомашиналари билан муко-фотланди.

5 июль. Ўзбекистон президенти Ис-лом Каримов Оқсарой қароргоҳида янги тайинланган АҚШ элчиси Жорж Крол-дан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.

7 июль. “General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасида бирин-чи двигатель ишлаб чиқарилди.

15 июль. Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев илк марта Олий Маж-лис олдида ҳисобот берди.

17 июль. Ўзбекистон халқаро транспорт йўлаги бўйича битимни тасдиқлади. Ушбу янги халқаро транс-порт йўлаги Марказий Осиё мамлакат-ларини Форс ва Уммон кўрфазларидаги бандаргоҳлар билан боғлайди.

20 июль. Андижон ва Фарғона ви-лоятларида 5 балл, Наманган вилояти-да 4 балл, Тошкент шаҳрида 5 балл да-ражасидаги ер силкиниши қайд этилди. 13 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам жароҳатланди.

1 август. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Ҳамза, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида биометрик

паспорт бериш бошланди.10 август. Ўзбекистон аҳолиси сони

28 млн. 639, 000 га етди. Ўсиш суръати ўтган йилгига нисбатан 1.4 фоизни таш-кил этди.

24 август. Ўзбекистонлик Ришод Собиров Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медалга са-зовор бўлди.

24 август. Ўзбекистон ва Жанубий Корея Устюртдаги Сурғил конида газ-кимё заводи қурилиши учун 4,1 млрд. долларлик келишувни амалга оширди.

28 август. Чехиянинг “Pragoimex a.s.” компаниясида ишлаб чиқарилган “Vario LF” русумли 20 та янги трамвай вагонлари Тошкент шаҳрида линияга қўйилди.

30 август. «Тошкент — Самарқанд» темир йўли йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи Марказий Осиёда ягона “Афросиёб” электропоез-дининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

6 сентябрь. Халқаро каноэ федера-цияси (ICF) каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра жаҳон чемпиони Вадим Менковни кетма-кет учинчи маротаба жаҳоннинг “энг яхши каноэчиси”, деб эълон қилди.

5 октябрь. Тошкентда Миллий ку-тубхона ва симпозиумлар халқаро мар-кази биноси қурилиши тамомланиб, фойдаланишга топширилди.

22-23 октябрь. АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонга ташриф буюрди.

29 октябрь. Қарши шаҳрининг “На-саф” жамоаси Осиё футбол конфедера-

цияси кубогини қўлга киритди. 31 октябрь. Россиянинг Тюмень

шаҳрида дзюдо бўйича мутлақ вазн тоифасида ўтказилган жаҳон чемпио-натида ҳамюртимиз Абдулла Тангриев жаҳон чемпиони бўлди.

16 ноябрь. Литванинг Вильнюс шаҳрида самбо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг жанговар сам-бо баҳсларида ўзбекистонлик Истам Қудратов олтин медални қўлга киритди.

23 ноябрь. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров иккинчи бор Осиё Футбол Конфедерациясининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

23 ноябрь. Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи марта (2008, 2009, 2010, 2011 йиллар) Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди. Шунингдек, ўзбекистонлик ФИФА ҳаками ассистен-ти Абдуҳамидулло Расулов Осиёнинг 2011 йилдаги энг яхши қанот ҳаками деб топилди.

5 декабрь. Ўзбекистон Республика-си Олий Мажлиси Сенати президент ва-колатларини 7 йилдан 5 йилга камайти-риш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

7 декабрь. 2012 йил мамлакатимиз-да “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинди.

28 декабрь. «Спорт» телеканали ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши спортчиси дея тан олинди. Шунингдек, Одил ўзи тўп су-раётган «Анжи» жамоасининг ҳам 2011 йилдаги энг яхши футболчиси деб эъ-лон қилинди.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВтайёрлади.

ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНОМАСИ - 2011

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси

Осиёнинг энг кучли футболчиси ва ҳаками

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг конференциялар зали

Page 10: №12 2012 йил январь

VATANDOSH10 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ЎЗБЕК МАТБУОТИ

МАТБУОТДА НИМА ГАП?

Ўғлим таҳсил олаётган (но-мини ёзмадим) касб-ҳунар коллежида ўқийдиган айрим болалар сигарет чекишар экан. Улар ўғлим Бурҳонни ҳам че-кишга ундаб, ўртага олишиб-ди. Унга таъсир ўтказа олмай, шаънини эрга уришга ҳаракат қилишибди. «Бурҳон ота ўғил эмас, ая ўғил», дейишибди.

– Сен нима дединг? – сўрадим ўғлимдан.

– Аяжон, уларга гапириш бефойда, чунки оналари Сиз-га ўхшаб ёшлигидан нима са-вобу, нима гуноҳ эканлигини, нима зарару, нима фойда эканлигини ўргатмаганлар-да, деб кулиб қўйди.

Қалбим ёришиб, гап-сўзларим бесамар кетмагани-дан қувониб кетдим...

Салима ХОЛДОРОВА,

Оттаванинг Скайдайв деган жойида 108 нафар кўнгилли 5, 5 км. тепадан пастга сакраш-ди. Соатига 250 км. тезликда ҳаракатланган спортчиларнинг ерга тушишига 40 сония вақт ке-тарди. Шундай бўлса-да, улар бари бир-бирининг қўлини уш-

лаганча, ҳавода махсус шакл ясашга муваффақ бўлишди. Бу воқеа мазкур соҳанинг мутлақ рекорди деб топилди.

«Даракчи» газетаси, 23 декабр, 2011 йил

Яқинда Ўзбекистон Мил-лий матбуот марказида «Ўзбекистон почтаси» очиқ ак-циядорлик жамияти тизимида амалга оширилаётган ишлар, почта хизмати сифатини тако-миллаштириш, моддий-тех-

ник базани янгилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар сарҳисобига бағишланган мат-буот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда таъкидланга-нидек, бугунги кунда мамла-катимиз почта алоқасининг миллий оператори этиб белги-ланган «Ўзбекистон почтаси» почта алоқаси хизматлари бо-зоридаги талабни қондириш, иқтисодий ислоҳотларни амал-га ошириш, кўрсатиладиган хиз-матлар турларини кенгайтириш

борасида самарали фаолият юритмоқда. Шунингдек, маз-кур ташкилот почта орқали пул маблағлари жўнатмаларини, жумладан, хорижий мамла-катлар билан айир бошлашни ташкил қилиш, почта хавфсиз-

лигини таъминлаш, маркетинг тадқиқотларини йўлга қўйиш, алоқа сифатини ва ишончли-лигини ошириш учун ахборот технологиялари қўлланилиши ҳамда почта алоқаси соҳасида малакали мутахассислар тай-ёрлаш каби бир қатор вазифа-ларни ҳам самарали адо этиб келмоқда.

Феруза ХЎЖАЕВА, «Жамият» газетаси,

24 декабрь, 2011 йил

Фойдали ҳашаротлар зотини муттасил янгилаб бориш, зарарку-нандаларнинг тарқалишига қараб хулоса бериш ва қарши кураш ишла-рини ташкил этиш узвийлигини таъ-минлаш деҳқончиликда долзарб ма-сала бўлиб қолмоқда. Ғалла ва ғўза майдонларида зараркунандаларга қарши кураш таъминлансаю, уларга ёнма-ён сабзавот экинлари далага ёхуд боғ-роғларга эътибор берилма-са, натижа кутилгандек бўлмайди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти олимлари ушбу масалаларга жавоб топиш мақсадида қатор ишларни амалга оширдилар. Мавсум даво-мида олиб борилган кузатишлар ва хулосалар якуний натижа билан қиёсланди. Биолаборатория мудир-лари, лаборантлар ҳамда кузатувчи-ларнинг иш усуллари таҳлил этилди. Айтиш жоизки, олимлар томонидан олиб борилган қиёс ва таҳлиллар фермерларнинг зараркунандаларга қарши қай тарзда кураш олиб бориш-лари эътирозларга сабаб бўлмади.

Фойдали ҳашаротларни кўпайтириш, айни вақтда уларнинг сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида Балиқчи туманидаги

“Био”, Олтинкўл туманидаги “Мадад-Атр” биолабораториялари таянч марказига айлантирилди. Институт қошидаги “Биосервис” илмий-иш-лаб чиқариш маркази эса вилоят миқёсидаги 123 та биолаборатория ходимлари учун етакчи ўқув маскани мақомига эга бўлди.

Жорий йилда “Биосервис” илмий-ишлаб чиқариш марказида ишлаб чиқарилган фойдали ҳашаротлар 2 минг гектар ғалла, 3,5 минг гектар ғўза майдонларига қўлланилди. Ту-манлардаги 24 та биолабораторияга бирламчи оналик маҳсулотлари ет-казиб берилди. Келгуси йилда ушбу кўрсаткичлар янада ортади. Марказ-ни бошқараётган Зулхумор Ином-жонованинг эътироф этишича, ин-ститутнинг агрономия факультетида 269 нафар талаба таҳсил олаётир. Улар зараркунандаларга қарши ку-рашнинг дастлабки босқичи бўйича амалий машғулотларни айни ушбу марказда ўташмоқда. Сўнгра дала машғулотларида қатнашмоқдалар.

Институт ректори Ботир Сулай-моновнинг таъкидлашича, бу бора-даги ўқув машғулотлари фермер-ларнинг иқтисодий семинарларида, дала шароитида мунтазам равишда олиб борилади.

Қобилжон АСҚАРОВ, «Қишлоқ ҳаёти»,

13 декабрь, 2011 йил

Яқинда кўпдан бери кўрмаган дугонамни учратиб қолдим. У яшаб турган маҳалласидан кўчиб кетиш учун уй қидираётганини айтиб қолди. Қаердан олишни мўлжаллаяпсиз, деб сўрасам, “ғийбат камроқ жойдан” деб алам билан кулиб қўйди. Бу истеҳзонинг сабаби-ни кейинчалик билдим. У хўрсиниб, кўз ёши аралаш бошидан ўтганларини айтиб берди:

“Мен “Одноклассники” деб номланув-чи сайтга кирган эдим. Бу билан ота-онам шаънига доғ туширадиган иш қилганим йўқ, фақат зериккан пайтларимда дўстларим би-лан суҳбатлашардим ва у ерга бир-иккита суратларимни ҳам жойлаштиргандим. Кун-ларнинг бирида отам уйга ранглари ўчган ҳолда кириб келди. Менга “Қизим, расмла-рингни қаерга жойлаштирган бўлсанг, олиб ташла! ”, деди. Шу куни отамнинг аҳволи оғирлашиб қолди, шифохонага олиб ке-тишди, ўта қаттиқ сиқилишдан мияга қон қуйилган экан. Ўша ерда вафот этди. Кей-ин билсам, маҳалламиздаги бир кишининг ўғли “одноклассники”дан менинг расмла-римни “топиб олган” ва отасига кўрсатиб: “Қаранг, Ғайрат акани қизи” деган. Отаси эса маҳаллада “битта қизини эплай олмапти”, “қандайдир сайтда расмлари бор экан”, “қизи ўзини ўзи реклама қилмоқчи” деган бўлмағур гаплар тарқатибди. Бу гаплар эса, табиийки, отамнинг қулоғига етган экан”.

Дугонамнинг куюниб айт ган гапида жон бор эди. Билиб-билмай айтилган «гап-сўз»лар туфайли бир инсон ҳаётдан кўз юм-ган. Наҳотки, бировнинг ортидан ёмонлаб, унинг иллатларини тўлиб-тошиб гапиргандан бирор наф бўлса? Ҳеч шу саволни ғийбат қилаётганлар ўйлаб кўрармикин?!

Нодира ИНОҒОМОВА, «Ҳуррият» газетаси,

21 декабрь, 2011 йил

ОНА ҚУВОНЧИЗАРАРКУНАНДА

ЗАРАРИ ЕТМАСИН

КЎКДАН ОДАМ ЁҚҚАН КУН

ПОЧТА ХИЗМАТИ: ТАКОМИЛ ВА СИФАТ САРИ

ҒИЙБАТ ҲАҚИДА “ҒИЙБАТ”ЛАШАМИЗ

Юртдошларимиз бугун та-биатнинг ажойиб ҳодисасига гувоҳ бўладилар. Гап шун-даки, йилнинг энг узун туни, шаби ялдони кутиб олади-лар. Соат 16.57 да уфққа бош қўйган офтоб эртага 07.46 да жумлаи жаҳонни яна чароғон қилади. Тун узунлиги 14 соату

48 дақиқани ташкил этади. Бу қуёш тоғ эчкиси буржига оғиб, ҳижрий-шамсий йил тақвими ҳисобига кўра, жадий киргани-дан далолатдир.

«Халқ сўзи» газетаси, 22 декабрь, 2011-йил

ЙИЛНИНГ ЭНГ УЗУН ТУНИ

Page 11: №12 2012 йил январь

VATANDOSH 11№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

СПОРТ

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров яна бир бор Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилганидан ха-барингиз бор. Бу ҳақда сайтимиз-да ҳам эълон қилдик.

Яқинда мухбиримиз ҳозир Сау-дия Арабистонининг “Аш-Шабаб” жамоасида тўп сураётган Север Жепаров билан учрашиб, ундан “Ватандош” учун махсус суҳбат олди. Қуйида ана шу суҳбатни эъ-тиборингизга ҳавола этамиз.

- Сизни барча ўзбекистонлик футбол мухлислари номидан 2011 йил “Осиёдаги энг яхши футбол-чи” номига сазовор бўлганингиз билан чин қалбдан табриклаймиз. Ушбу мукофотни иккинчи бор қўлга киритар экансиз, қандай ҳиссиётларни кечирдингиз?

- Мен биринчи бор 2008 йили “Осиёдаги энг яхши футболчи” номига сазовор бўлганимда, мана шу нати-жада тўхтаб қолмасликка аҳд қилиб, ўзимнинг профессионал маҳоратимни янада оширишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйган эдим. Мен ана шу мақсадимга эришганимдан жуда хур-сандман. Иккинчи бор бундай номга сазовор бўлганимда биринчисидан ҳам кўпроқ қувондим. Бу мукофот-ни қабул қилиб олар эканман, мен Ўзбекистон футболининг вакили экан-лигимдан, ўзбек футбол мактабида таълим олганимдан фахрландим.

- Ўзингиз тарбияланган спорт мактаби ҳақида гапириб берсан-гиз?

- Мен Чирчиқда мактабда ўқиб юрган чоғларимда 9 ёшимдан бош-лаб “Сельмаш”, “Сплав”, “ДЮСШ” (Болалар ва ўсмирлар спорт мак-таби) каби бир қатор спорт макта-бларига қатнаганман. Бу ерда менга таълим берган устоз ва мураббийла-рим – биринчи тренерим Раҳмонов, устозларим Юрий Эдуардович Мара-кин, Вячеслав Сергеевич, Владимир Аширович, Паша Генович Саркисянц, Сергей Витальевич, Андрей Анатолье-вич Фроловларни доимо эслайман. 12 ёшимда эса Тошкентдаги Республика Олимпия резервлари билим юрти деб аталадиган интернатга ўқишга кирдим. Бу спорт билим юртида менга Ўтабоев Комил Маликович ва Дараселия Гу-

рам Григорьевичлар таълим беришди. Бу спорт мактабидан кўплаб таниқли спортчилар етишиб чиққан. Улар ора-сида футбол мухлисларига яхши та-ниш бўлган терма командамиздаги сафдошларим Игнатий Нестеров ва Александр Гейнрих билан биз бир-икки йил фарқи билан ўқиганмиз.

- Ҳозирги пайтда бир қатор ўзбекистонлик профессионал футболчилар – Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Улуғбек Бақоев, Александр Гейнрих, Максим Шац-ких ва бошқалар хориждаги машҳур футбол клубларида ўйнамоқдалар. Профессионал футболчидан нима-лар талаб қилинади?

- Ҳа, албатта. Кейинги пайтларда Ўзбекистон футболи жаҳон миқёсида муносиб ўрин олиб келмоқда. Бу бо-рада профессионал спортчиларнинг ҳиссаси катта. Профессионал футбол-чи бўлиш учун спортчидан биринчи на-вбатда интизом, сўнг тинимсиз меҳнат қилиб ўз касбини севиш, шу касбга бутун вужуди билан берилиш, жисмо-ний ва ақлий тайёргарлик кўриш талаб этилади.

- Сиз профессионал футбол-чи сифатида Корея чемпионатида ўйнадингиз, ҳозирда Саудия Араби-стонининг “Aш-Шабаб” команда-сида ўйнамоқдасиз? Корея ва Сау-дия Арабистони ҳамда Ўзбекистон чемпионатларининг ўхшаш ва фарқли томонлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ўзбекистон, Корея ва Саудия Арабистонидаги футбол чемпионатла-рининг ташкилий жиҳатдан ҳар бири-нинг ўзига хос хусусиятлари бор. Яъни чемпионатлар ва кубок ўйинлари қандай ташкил этилиши бир-биридан фарқ қилади. Масалан, биздаги, Ўзбекистондаги дублёрлар чемпио-нати Саудия Арабистонида олимпия командалари чемпионати деб ата-лади ва у мустақил жадвал асосида ўтказилади. Бу уччала давлатдаги футбол ўйнаш услуби ҳақида гапирсак, корея, саудия ва ўзбек футболининг ўхшаш жиҳати шундан иборатки, бу ерда футбол ўйинлари техник маҳорат ва комбинацион ўйинга асосланади. Фарқли томонлари ҳам бор, масалан, Кореядаги футбол кўпроқ жисмоний

кураш, техник маҳорат ва тезкор фут-болдир.

- Саудия Арабистонининг ҳозир ўйнаётган “аш-Шабаб” ко-мандаси келгусида Осиё чемпион-лари лигасида иштирок этса ва қуръа бу командани сизнинг собиқ командаларингиздан бири “Бунёд-кор” ёки “Пахтакор” командаси би-лан рўпара қилса, сиз ўзингизнинг собиқ командангизга қарши май-донга тушиб, унинг дарвозасига тўп ўриш имкониятига эга бўлган ҳолингизда, бунга мухлислар қандай муносабатда бўлар экан де-ган фикр хаёлингизга келадими?

- Келинг, воқеалардан олдин хукм чиқармайлик. Агар келгусида ана шундай вазият бўлса, мен сизга ўйингоҳдаги мухлислар бунга қандай муносабатда бўлганларини ўйин ту-гагандан сўнг айтиб бераман. Албат-та, ҳар бир профессионал футболчи ўзи ўйнаётган футбол клубининг ша-рафини ҳимоя қилиши керак. Бу – спорт мусобақаси, бу – ҳалол рақобат. Бошқа жиҳатдан, мен учун Ўзбекистон миллий терма командаси таркибида майдонга тушиб, мамлакатимиз фут-боли шарафини ҳимоя қилиш катта шарафдир.

- Ўзбекистон терма команда-си Бразилия – 2014 жаҳон чемпио-натида қатнашиш учун саралаш босқичида муваффақиятли ишти-рок этиб келмоқда. Терма команда-мизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Навбатдаги босқичда ҳар бир команданинг имконияти бир хил деб ҳисоблайман. Чунки бу босқичга чиқа олган командаларнинг барчаси ҳам кучли. Биз ўз мақсадимизга эришиши-миз учун, ўзимизнинг ва мухлислари-мизнинг орзуларини амалга ошириш учун бор имкониятларимизни ва куч-ларимизни ишга солишимиз, пухта тайёргарлик кўришимиз керак. Ана шунда ўз орзуларимизга эриша ола-миз.

- Сиз спорт каръерангиз ту-файли Ўзбекистондан узоқда ҳаёт кечирмоқдасиз? Сиз Ватанингиз-ни соғинасизми?

- Албатта. Хорижда яшар эканман, мен Ўзбекистонни доимо соғинаман. Энг аввало, ота-онамни,

дўстларимни, командадошларимни соғинаман. Ўзбекистон табиатини, ҳавосини соғинаман, Ўзбекистондаги мева-чеваларни соғинаман, ўзбек та-омларини, паловни, айниқса, тўй оши-ни соғинаман. Менимча, инсон учун мусофирчиликдаги ҳеч нарса ўз уйи каби азиз бўла олмайди.

- “Ватандош” газетаси мух-лисларига қандай тилакларингиз бор?

- Мен барча мухлисларни ки-риб келаётган 2012 йил билан та-бриклайман. Ўтган 2011 йилни фақат яхшилик томонларини, унда эришган муваффақиятларимизни эслайлик, барча нохушлик ва қийинчиликлар эски йилда қолиб кетсин. Янги йил ҳаммамизга янги омадлар олиб кел-син.

- Биз ҳам сизни барча ўзбекистонлик футбол мухлис-лари, шу жумладан, “Ватандош” газетаси ўқувчилари номидан муваффақиятларингиз билан яна бир бор табриклаймиз. 2012 йили Саудия Арабистони чемпиони бўлишингизни ҳамда миллий тер-ма жамоамиз таркибида Бразилия-да бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишингизни тилаймиз.

Муртазо САЙДУМАРОВ суҳбатлашди.

Сервер Жепаров:“Жаҳон чемпионатига чиқиш учун барча жамоаларда имконият тенг”

ЎЗБЕКИСТОНДА АЁЛЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛМАЙДИ“ФИФА” расмий сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон

20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Ушбу хабар Ўзбекистоннинг футбол бўйича расмийлари де-легацияси жаҳон чемпионатига тайёргарлик борасида-ги ҳисоботни тақдим этиш учун “ФИФА”га жўнаб кетиши ортидан пайдо бўлди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассислари кўрилаётган тайёргарликлар юзасидан ҳисобот топшириш учун 12 декабрь куни Швейцарияга учиб кетган эди.

“Стадион” газетаси блогида ёзилишича, “ПФЛ” клу-блари комиссиядан ўтиш учун Ўзбекистон мамлакатдаги стадионлар шароитининг аъло эканини “Photoshop”да қайта ишланган суратлар орқали исботлаган. Блог “photoshop”ланган расмлар ва ваъдалар билан фақат ОФКдагиларни ишонтириш мумкинлиги ҳақида ёзади.

Чемпионатни ўтказиш ҳуқуқи Ўзбекистондан оли-ниб, Японияга таклиф этилган. “ФИФА”ўз қарорини Ўзбекистоннинг бундай мусобақани ўтказишга техник жиҳатдан тайёр эмаслиги билан изоҳлаган.

Page 12: №12 2012 йил январь

VATANDOSH12 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

МАЪРИФАТ

АСИР СИЧҚОНЧА ВА БАНДАНИНГ РИЗҚИ

Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:«Хаттотлик билан шуғулланиб турардим.

Устозимга «Саҳиҳи Бухорий»ни кўчириб тур-сам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нар-са қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эр-тага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсла-ниб, ёза бошладим. Бир маҳал ковакдан кич-кина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб па-ришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидиргандай она сичқон чиқиб, коса атрофини искай бошлади. Коса остидан «чи-чи»лаган овоз эшитилди, гўёки она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетиб, кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Косанинг олдида айланиб, «чи-чи»лаб турди-да, яна ковакка кириб кетди. Кей-ин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб ту-рибман. Сичқон ташиган олтинлар 14 тага етди. Сўнг «энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни» дегандай чарм катмонни судраб чиқди. Бил-димки, унинг бисотида ҳеч нарса қолмабди. Ко-сани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди.

Мана шу сичқонлар билан-да, менинг ризқимни Аллоҳ етказган эди…»

ҚИЗАЛОҚНИНГ ДУОСИДомла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:«Ёшлигимда Қуръон таҳсил олаётган пай-

тим эди. Такрор қилиб ўтирардим. Менга яқин жойда, ҳовузнинг бўйида ёш болалар сават-да уйда ёпилган нон сотишарди. Аср вақтида ҳаммаси саватини бўшатиб, уйларига кети-шарди. Қарасам, бир қизалоқ уйига кетмай, ҳовузнинг бўйида йиғлаб ўтирибди. Олдига бо-риб йиғлагани сабабини сўрадим.

«Сотилган ноннинг тангалари солинган ҳамённи ўйнаб ўтириб ҳовузга тушириб юбор-дим. Энди ўгай онам мени ўлдиради. Қандай бораман уйга?...» – деб йиғларди қизалоқ.

Мен ҳовузнинг қизалоқ кўрсатган жойига шўнғиб, ҳамённи балчиқлар орасидан қидира бошладим. Нафасим етмаган пайт сув устига чиқаман, сўнг яна сув остига кираман. Охир ҳамённи топиб, олиб чиқдим. Ювиб, тоза-лаб қизалоққа бердим. Унинг хурсандлиги интиҳосиз эди.

Сўнг мен унга таълим бердим:«Сенга ҳамёнингни топиб берганим учун

қиблага қараб, қўлингни очгин-да, мени дуо қил. Мен айтиб тураман, сен ўшани қайтариб дуо қиласан: Аллоҳим, бандангнинг менга қилган бу яхшилиги сабабидан, унга илм бергин, уни бо-камол қилгин, умрини узоқ қилгин!»

Қизалоқ мени дуо қилганча, ўйноқлаб уйи томон йўл олди. Етимни хурсанд қилганим учун менинг ҳам дилим роса яйради.

Ҳозирги ҳолатимни ўша етимнинг дуосидан деб биламан. 50 дан ортиқ устозларни кўрдим. Ҳаммаси мендан рози бўлиб, ҳақимга дуо қилишди...»

Таҳририятдан: Ҳожи Домла Ҳиндистоний илмда юксак камолотга эришдилар. Юрти-мизнинг забардаст уламоларига устозлик қилдилар. Аллоҳ умриларини ҳам узун қилди. 96 (ҳижрийда 100) ёшларида вафот этдилар.

Домла Ҳиндистоний маърузалари асоси-да АбдулАзиз тайёрлади.

Рак (саратон) касалликлари ка-салхонасида бош врач бўлиб иш-лаётган пайтимда Сароб исмли ёш жувон беморим бор эди. Бу хоним кўкрак саратонига чалинганди, уни хусусий даволаш дастурига дохил қилиб, бевосита ўзим шуғуллана бошладим. Қисқа муддат ўтиб, аҳволида соғайиш аломатларини кузатдим. Лекин Сароб хоним ҳам саратонга чалинган бошқа бемор-лардек дастлабки 5 йиллик муд-датни жуда эҳтиёткорлик билан

ўтказиши керак эди. Касби ишбилармонлик бўлган

Сароб 4 йилдан кейин қандайдир бир тижорий тендерга иштирок этиш учун Измирга бориши ке-раклигини айтди. Қиш ойларида бўлганимиздан фақат самолётда бориши шарти билан рухсат бер-дим. Афсуски, у ҳаво йўлларидан билет топа олмагач, менга айтмай автобусга чиқибди. У автобус ҳам бахтга қарши автоҳалокат туфайли 6 соат йўлда қолиб кетибди.

Сафардан озмунча вақт кейин касаллик суяк ва ўпкага ёйилди. Сароб хоним оёқ суякларидаги ме-тастаз туфайли юра олмайдиган ҳолатга тушди. Устига устак са-ратоннинг ўпкадаги хуружи сабаб доимий равишда кислород маска-сидан фойдаланар ва гапирган ҳар сўзидан кейин кислород маскасини чангаллаб нафас олишга мажбур бўларди.

Бир куни уйига борганимда, ку-тилмаганда y: «Доктор, мен сиз-дан хафаман» деди. «Нима учун?» деб сўраганимда, «Сиз. . . Диндор одам экансизку… Нимага менга ҳам Аллоҳ, ўлим, охират ҳақида

айтиб бермайсиз?» Бизнес дунёсидан бўлган бу

бемор хонимнинг диний эътиқоди заифлигини билганим учун ушбу талабидан ажаблангандим. Унга оғир ботмаслиги учун: «Ҳозир врач топиш жуда осон. Пул бўлса, хоҳлаганини олдингизга олиб келиб даволаниш мумкин. Лекин иймон давоси учун қалбда ҳақиқий хоҳиш бўлиши шарт, « дедим.

У «менда ўша хоҳиш бор» де-ган маънода бош чайқади. Энди

умидсиз тиббий муолажанинг ёни-да абадий ҳаётнинг ва саодатнинг калити бўлган иймон дарсларимиз бошланган ва дарслар тезлашти-рилган тизимга кўчган эди.

Сароб хоним, вафотига бир неча ҳафта қолганида, бир куни, «Мен жон бераётганда нима дейи-шим керак?» деди нафаси қисилиб.

«Сизнинг узрингиз бор, -- дедим. -- Калимаи шаҳодатни тўлиқ ай-тиш сизга узунроқ бўлади. Шунинг учун ҳалиги ҳолатни сезганингизда, «Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)» десангиз иншаллоҳ сизга кифоят қилар».

Беморим синиқ ва рангсиз ҳолати билан табассум қилиб, яна бошини «Хўп» дегандай чайқади. Оғриқлари жуда шид-датли бўлганидан Сароб хонимга вақти-вақти билан морфин бериб ухлатишга ҳаракат қилардик. Ўша кунларда хизмат сафари билан бир неча кун уйига бора олма-дим. Қайтганимда онаси қўнғироқ қилиб: «Сароб бир ҳафтадан буён морфин олмаяпти. Кечаси тонг-гача оғриқдан инграб, азобланиб чиқяпти», деди.

Дарҳол кийиниб уйлари-га бордим ва нимага игна қилдирмаётганини сўрадим. Бер-ган жавоби ҳануз қулоғимдан кет-майди ва ҳар гал эсимга тушса, ғалати бўлиб кетаман. «Морфин-нинг таъсирида уйқуда ўлиб қолиб, охирги нафасимда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дея олмай қолсам-чи?. . . «

Mана шу даҳшатли жавобдан кейин Сароб хоним савол қотди:

«Доктор, Азроил менга қандай

қиёфада кўринади?» «Қизим» дедим. «У фаришта

эмасми, ахир. Aлбатта, сенга энг чиройли қиёфасида, энг барно шаҳзодадек бўлиб келади».

Сешанба куни беморимнинг аҳволи оғирлашганини эшитиб тезда уйларига бордим. Лекин ул-гура олмагандим. Оиласи жуда паришон эди. Фақат беморга узоқ муддат хизмат қилган бир аёл қариндошигина сокин эди ва келганимни кўриб ёнимга келди: «Доктор, биласизми, бу уйда би-роз аввал ғалати бир ҳодиса рўй берди!» деди, «Сароб хоним бир соатча олдин аввал кислород ма-скасини олиб ташлади кейин «тура олмайди» деган ташxисга қарaмай, ўрнидан туриб таҳорат олди, икки ракъат намоз ўқиди. Уйдагилар ҳаммамиз ҳайратдан ёқа ушлаб қолдик. Кейин бечора қиз калимаи шаҳодатни тўлиқ айтди ва вафоти-дан шундоқ олдин табассум қилиб бизга бундай деди: «Докторга ай-тиб қўйинг, илтимос. Азроил у ки-шини айтганидан ҳам гўзал экан!»

Нодир Аҳмад тайёрлади.

АЗРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ

(Онколог врач Ҳалук Нурбоқий ҳаётида 1976 йил рўй берган воқеа)

Америкада Росждество байрами (Christmas) кенг нишонланади. Буни шу ерда яшайдиган ватан-дошларимиз яхши билишади. Лекин унинг аслида қандай байрам экани, биз учун, мусулмонлар учун уни нишонлаш тўғри ёки нотўғри эканини ҳамма ҳам билавермайди.

“Facebook”да бир танишим менга шундай хат юборибди: “Merry Christmas! (Рождество муборак!)”. “Оиламиз билан нишонлаяпмиз, ош қилдик”, дебди. Ўзбек, мусулмон йигит. Мен ҳам ўзбек, мусулмон-ман. Демак, рождествони аллақачон ўз байрамимиз қилиб ўзлаштириб олишга улгурибмиз.

Бу тўғрими ёки нотўғри? АҚШ маданиятининг бар-ча қирраларини тўла қабул қилиш қанчалик тўғри? Бу нарса ўз миллий, диний урф-одатларимизни бой беришимизга ёки уларга зид иш қилишимизга сабаб бўлмайдими?

Байрам қилишнинг нимаси ёмон, дерсиз? Келинг, ушбу байрамнинг асл маъноси ҳақида қисқача маълу-мот олайлик ва шундан сўнг унинг биз учун қанчалик мос ёки тескари экани ҳақида хулоса чиқарамиз.

Рождество, гарчанд бугун ғарб дунёсида дин-дор ва динсиз – барча бирдек нишонлайдиган мил-лий-дунёвий байрамга айланиб улгурган бўлса-да, аслида диний байрам. Бу куни насоролар биз мусулмонлар пайғамбар деб ишонадиган Исо

алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлайдилар. Пағамбар туғилган кунини нишонлашда нима айб, деб савол қиладиганлар ҳам бор. Насоролар бу куни пайғамбарнинг эмас, балки улар Худо ўғли ёки инсон суратидаги Худо деб топинадиган Иисус Христоснинг (Jesus Christ) таваллуд кунини нишонлашади. Бу байрамни насороларга қўшилиб нишонлаш ана шу нотоғри эътиқодни нишонлаш билан баробар. Шу жиҳати билан уни байрам қилиш биз мусулмонларга тўғри келмайди.

Хўш, Ғарбда яшаётган ватандошларимиз бу бай-рам кунлари нима қилиши керак? Америкаликлар бизни бу байрам билан табрикласа, нима деймиз?

Ўзга дин вакилларини байрамлари билан табриклaшнинг зарари йўқ. Бунга айрим уламолар рухсат беришган. Сизга “Меrry Christmas” (Рожде-ство муборак!) дейишса, “Happy holiday” (Байрам му-борак), деб жавоб қайтаришингиз ўринли.

Куюниб бу мавзуни мақола қилиб кўтаришимизнинг битта сабаби бор. Бугун Рождествони байрам қилаётган биродарларимизнинг фарзандлари эртага шу байрамнинг ҳақиқий соҳибларига, насороларга айланиб қолмаслигига ким кафолат бера олади?

Байрамона хуш кайфият сизни ҳеч қачон тарк эт-масин!

“РОЖДЕСТВО” КИМНИНГ БАЙРАМИ?

Page 13: №12 2012 йил январь

VATANDOSH 13№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ҲОРДИҚ

“АРАС

ТУ” С

КАНВ

ОРДИ

«Ўтгану қолганларда қайси мўминни кўрган бўлсам, эҳсону амали зиёда бўлган сайин хавотири (амали рад этилиб қолишидан хавфи)

зиёда бўлар эди. Қайси мунофиқ ўтган ё яшаётган бўлсин, ёмон ама-ли зиёда бўлиб борса-да, хотиржамлиги, амалидан мағрурлиги ортиб боради».

Ҳасан Басрий

«Биз илм изладик, у-бу нарсани олган бўлдик, одоб изладик, қарасак, эгалари ўтиб кетиб бўлишган экан».

Абдуллоҳ ибн Муборак

«Кишилардан ким ўз тилига эҳтиёт бўлиб юрган бўлса, ўша хисла-

тининг бошқа амалларига ҳам ижобий таъсир ўтказганини кўрдим». Юнус ибн Убайд

«Дуони қанчалик ёлвориб қилсанг-да, қабул бўлишининг кечики-ши сени умидсизликка, тушкунликка туширмасин. Чунки Aллоҳ тао-ло ўзи хоҳлаган ерда дуойингни ижобат қилишга кафолат берган, сен хоҳлаган жойда эмас, ўзи истаган вақтда, сен истаган пайтда эмас».

Ибн Атоуллоҳ

«Бизнинг кўп илмдан кўра озгина одобга эҳтиёжимиз кўпроқдир».

Имом Абдуллоҳ ибн МуборакҲИКМ

АТЛА

Р

Page 14: №12 2012 йил январь

VATANDOSH14 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

T: 718-354-5000 718-570-7007Asqar • Leo Avia Express • [email protected]

Meet You/Your guests at JFK, LGA and Newarkairports and give ride to/from other states up to300 miles from NYC Airports.

Аэропортда кутиб олиб, NYC аэропортидан300 мил масофагача бўлган бошқа штатларгаолиб бориб қўйиш, ёки олиб келиш.

NEW YORK AGENT OF ‘LEO AVIA EXPRESS’

КЕЛИН КЕРАКАҚШга ўқиш учун келган, асли

самарқандлик бўлган, ёш, келишган, топиш-тутиши жойида бўлган дўстимга яхши бир оиладан қиз керак.

Қизнинг насаби, бой-бисоти, ҳуснда пари бўлиши шарт эмас. Истарали, энг кераклиси, эрим-жойим дейдиган қиз бўлса бўлди.

Қолган масалаларни тел. ёки e-mail орқали гаплашамиз.

Алоқа учун: [email protected]

“Ватандош” газетаси ушбу саҳифа учун бепул эълонлар қабул қилади.

Мурожаaт учун телефон: 646-397-0325 | E-mail: [email protected] | Web: vatandosh.uz/classified

МАШИНА СОТАМАН:CHRYSLER SEBRING CONVERTIBLE

JXI LIMITED2000 йилда ишлаб чиқарилган. 140

000 мил юрган. Нархи: $2500Алоқа учун: [email protected]

ТЕЛЕФОН ОЛАМАН:Nokia E72 оламан. Oригинал бўлсин.

Ишлатилган бўлса ҳам майли.Алоқа учун: +998934848066

2012 ЙИЛ УЧУН ОБУНА!“Ватандош” ҳар ой хонадонингиз меҳмони

бўлишини истасангиз, газетамизга обуна бўлинг.

Бир йиллик обуна баҳоси: $49.99Олти ойлик обуна баҳоси: $24.99PDF-газета учун бир ойлик обуна

баҳоси: $1

www.vatandosh.com/obuna

Page 15: №12 2012 йил январь

VATANDOSH 15№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

-ПОЛИТУБЕЖИЩЕ(тщательная профессиональная подготовка)

-ДЕПОРТАЦИОННЫЕ СЛУШАНИЯ-ПОМОШЬ АРЕСТ. НА ГРАНИЦЕ И В АЭРОПОРТАХ США

-СОПРОВОЖДЕНИЕ НА ИНТЕРВЬЮ-ПРЕДСТАВИТЕЛЬСТВО В АМЕРИКАНСКИХ

КОНСУЛЬСТВАХ ЗА ГРАНИЦЕЙ-ЗАПОЛНЕНИЕ НА ГРИН-КАРТ И ГРАЖДАНСТВО

-РАЗВОДЫ-ДЕЛОВЫЕ КОНТРАКТЫ-ВИЗЫ B-2/H1B/F-1/К-1

АДВОКАТ ВЛАДИСЛАВ СИРОТАЧлен Американской КоллегииИммиграционных Адвокатов

(718) 265-59-00th nd128 Brighton 11 Street, 2 Fl. Brooklyn, NY 11235

Page 16: №12 2012 йил январь

VATANDOSH16 № 1 (12), 1 январь, 2012 йил

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

ИБРАТ

Газета варақлайман, аёл ҳақидаги сатрларга кўзим тушади:

“Аёл дунёси гўё буюк истеъдод би-лан яратилган китоб, варақлаган са-ринг қизиғи чиқаверади. Аёл қанот, аёл-рағбат, аёл тоза ҳаво, аёл-баҳор, аёл-тўкин куздир! Аёллик бу тахт!”

Қўшни ҳовлидан бақириқ-чақириқ овозлари эшитилади:

-- Ҳа, жуворнамаг бўлгур, уйимни кўйдирасиз-ку бунақада. Келин дега-ни ҳам шунақа бўладими? Бунақада ўғлимни топганини кўкка совурасиз-ку.

-- ...Ойи, ойижон, нима қилдим? -- Вой ўлиб қўяқолий бу кунларни

кўргандан кўра, а шакарни нам тортиб қолибди-ку. Вой доде, кўзиз қаерда эди? Қарасангиз бўлмайдими? Нақ 5 кило шакар-а.

Қарғишлару, йиғи овози авжига чиқади. Бу овозларга 4 гўдакнинг йиғиси ҳам қўшилади. Келин кечирим сўраш би-лан, қайнона эса қарғаш билан банд.

-- Ўчирсин манавиларингиз ово-зини, ўғлимни пешонаси шўр бўлмаса шунақа хотин тушармиди?

Йиғи овозлари бироз сўнг тина-ди. Фақат азза-базза қайнонанинг қарғишлари эшитилиб қолади.

Газета варақлашни давом этаман: “Заминдан қувват кетса, зироатлари

заволга учрайди, деяпмиз. Яна муқаддас китобларимизда аёл “заифа”дир деб уқдиришлари бор. Бу нотавон, ночор, унга раҳм-шафқат керак дегани эмас. Балки, аёл ҳаётида инқилоб ясаши мум-кин бўлган улкан куч, унинг эҳтиётини қил, дея огоҳ этилмоқда. Бир аёл ками-да бир авлоднинг сифатини белгилай-ди. Бир боши билан ўн бошнинг ғамини ейди”.

-- Ҳой, нима бало, ухлаб қолдингизми? – эшитилади девор орти-дан.

-- Ё тўмтайиб хафа бўлиб уй-ингизга кириб кетдингизми? Ишларни қолиб кун пешин бўлди-ку, а келин деган чиқиб бундо овқат-повқат ҳозирлайди!

Келин ҳа деганда чиқавермади ше-килли, эшикнинг қаттиқ очилиб ёпилгани эшитилади.

-- Вой-дод, Саломат нима қилиб қўйдингиз? Вой мангина ўлий, энди нима қиламан. Ҳой ким бор дўхтир чақиринглар. Саломат бир талай дори ичиб қўйибди...

Дарров тез ёрдам чақиришади. Тезда етиб келган докторлар келинни машина-га солиб касалхона томон шошадилар. Қайнона эса: “Бу 4 норасида энди мен нима қиламан? Эй Парвадигорим, шу бо-лаларга раҳминг келсин, тузалиб кетсин

ишқилиб ўлиб қолмасин. Уволига қолиб кетаман-а”, деган овозлари эшитилади.

Мен эса 5 кило шакарни пулга чақаман. 5000 сўм, эссиз аёл-а, умринг атиги шунчалар арзонми?

Бир ҳафта сўнг тонг саҳарда қўшни ҳовлида сув сепилади, супур-сидир бошланади. Тонг ёриша бошлаганда қайнонанинг:

-- Ҳой, келин ҳалиям чой қайнамадими? – деган овози эшитила-ди.

* * *Автобус. Одам кўп, радиодан “Сен

ҳамиша муқаддассан, муқаддас Аёл!”, хонанда хиргойиси қўлоққа чалинади. Кўчани кузатаман. Бозор, йўл четида бир тўда аёллар. Келиб тухтаган маши-нанинг ёнига югурушади. Ҳайрат, аввал бу касбни эркаклар қилишарди, энди аёллар... бу аёллар тўдасида ёш қизлар ҳам, катта ёшли аёллар ҳам бор. Баъзи-си базмга кетишга ҳозирлангандек, ясан тусан қилиб олган, баъзиси эса қишлоқ аёлига хос соддалик билан турибди.

-- Вой, бирам кўпайиб кетди бу-лар, - дейди кимдир.

-- Ҳа, айтманг, аслида нима иш қилишини ҳамма билади.

-- Иш баҳона…Қандай “айри” бир иш эканки,

сўзловчининг овозида жирканиш оҳанги бор? Бекатда тушаман, орқага юриб, ўша аёллар тўдасига яқинлашаман.

-- Ҳа, синглим қандай ишчи қидираяпсиз? Ёнимга бир қанча аёллар тизилиб туришади.

-- Менга ишчи керак эмас, фақат бу ерда нимага тўпланиб турганларингга қизиқдим, холос.

-- Вой нимага тўпланардик, қишлоқда иш йўқ, пул йўқ. Шунинг учун уй-жойимизни ташлаб шу ерда юрибмиз, - дарров ўзини оқлашга тушади бири.

-- Бир сўм икки сўм топамизми, деб юрибмиз. Сизга яхши шаҳарда ту-расиз, бу ерда “любой” ишдан пул қилса бўлади, - дея сўзга аралашади иккинчи аёл. Ҳайрон бўламан, шунча пулга бой шаҳарда юрган эканману, шуни билма-ган эканман-а.

Худдики ҳамма пулларни ўзимга олиб, уларни пулсиз қолдиргандек қарашади. Ўзимни бироз айбдордек ҳис қиламан, бунга аёлларга нисбатан ачи-ниш ҳам қўшилади.

-- Фарзандларингиз борми? – суроққа тутаман тўда ичидаги бир аёл-ни.

-- Ҳа, 4 фарзандим бор. -- Ҳозир улар қаерда? -- Қишлоқда.

-- К и м қ а р а й д и уларга.?

-- Ў з л а р и н и т а ш л а б келганман. Қ а р и н д о ш уруғлар кўз қyлоқ бўлиб туришади.

-- Э р и н г и з йўқми?

-- Бор, лекин Р о с с и я г а и ш л а г а н и кетган.

-- Бу ерда айрича бир иш қилишади деб эшитгандим, тўғрими шу?

-- Ҳа, баъзи аёлларлар шунақа ёмон ишлар ҳам қилашади. Аммо мен эмас, - лекин аёл бу сўзларни айтар экан кўзларини яширади.

Яна бир иккитаси билан сўзлашаманда, улар олдидан узоқлашаман. Бекатга ўтганимда мени кузатиб турган бир онахон ёнимга кела-ди, бироз суҳбатлашамиз.

-- Эх, болам, пул йўқ бўлса нима қилай деб ўзига баҳона қилади холос. Мана уруш замонларида ўша пайт ҳам тузук-қуруқ пул йўқ эди. Одамлар бир коса ун учун ишлашарди. Ҳалигидай “бир майизни 40 бўлиб еган”миз. Лекин ҳеч бир аёл мана шундай қилиб кўчага чиқиб пул топаман деган эмас. Бир эр-какка қўл бериб сўрашсанг уят бўларди, буларни туришини қара. Яна уялмасдан етти ёт бегона киши билан мошинага

ўтиради-да, бемалол кетаверади. Ризқни берган Аллоҳ, тўкин-сочин ер

бўлса, пaмилдори эк, буғдой эк, очинг-дан ўлмайсан. Сув бўлса бор, ер бўлса бор. Мол, қўй боқ, гўшт бўлади. Бола-ларингга тарбия бер. Аслида ҳамма гап мана шу аёлларнинг дангасалигида! Бу

ерга келсаю, бировдан тезгина бир-икки минг сўм топсаю, кейин таралла бедод қилиб юрса. Топганини гаштагу, тўйда сочиб мақтанса. Эй замон ўзгарди, аёл-ларда қаноат-сабр деган нарсалар ка-майиб кетди.

Онахон сўзларини тугатиб келган автобусга чиқиб кетдилар. Мен эса бу “айри”ча ишчиларга узоқ тикилиб тур-дим. Энди уларга ачиниш билан эмас ижирғаниш билан боқардим. Ҳақиқатан ҳам ёнига келган эркаклар билан худди “бирга ош еган ошна”сидек гаплаши-шарди. Ҳа, аёл имондан узоқлашибсан, деб ўйлаб қўяман. Автобусга чиқар эканман, радиода яна “Сен ҳамиша муқаддассан, муқаддас Аёл!” куйи та-ралади. Ҳаёлимда шу сўзлар чарх ура-ди: “Эҳ, Аёл, Исломдан узоқлашган, ўз қадрини кундан кун йўқотиб бораётган Аёл, номинг улуғу, аммо...

Мадина ЗАРИФ

НОМИНГ УЛУҒМИ, АЁЛ?

LAW OFFICES OF BUKH & ASSOC., PLLC ATTORNEYS & COUNSELORS AT LAW

АРEСТОВАНЫ?ЗВОНИТЕ 24 ЧАСА, 7 ДНЕЙ В НЕДЕЛЮ 718-376-6466

T: 718-376-6466 F: (718) 376-30331123 Ave Z Brooklyn, NY 11235www.bukhlaw.com

ОДИН ИЗ НЕМНОГИХ АДВОКАТОВ, ПРЕДСТАВЛЕННЫХВ ГАЗЕТАХ: NEW YORK TIMES, ASSOCIATED PRESS,DAILY NEWS И НА ТЕЛЕКАНАЛАХ: CBS, REUTERS

- РАЗВОДЫ И СЕМЕЙНОЕ ПРАВО- ИММИГРАЦИОННЫЕ УСЛУГИ

- ЗАЩИТА В ФЕДЕРАЛЬНОМ СУДЕ- БЕСПЛАТНЫЕ КОНСУЛЬТАЦИИ

New York, New Jersey & Nevada LicenseАРКАДИЙ БУХ